|
АҚШ ширкати сохта “ҳалол” гўштни экспорт қилиб келган |
Хабар қилинишича, АҚШнинг мусулмон мамлакатларга гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб беришга ихтисослашган “Midamar” ширкати, “Ҳалол” ёрлиғи остида қатор мусулмон мамлакатларга “Ҳалол” стандартларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни экспорт қилиб келган. Бундай маҳсулотларнинг экспорти қанча муддат давом этганига аниқлик киритилмаган бўлса-да, ширкат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича БАА, Қувайт, ва Малайзия билан йирик шартномалар тузилгани айтилмоқда.
Ўтказилган суриштирув-тергов натижаларига кўра, ширкат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Шариат талабларига риоя қилинмагани аниқланган. Жумладан, ҳайвонларни сўйишда Исломнинг қоида-талаблари бузилган. Америка мусулмонларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раиси Саид Рашидуддин мазкур ҳолат юзасидан фикр билдираркан, ҳақиқий ҳалол гўштни сотиб олиш ҳозирда АҚШ мусулмонлари учун тобора қийин бўлиб кетаётганини маълум қилган. |