|
||||
Қозоғистонда ҳалол дорилари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади |
Келгуси йилдан бошлаб Қоғозоғистонда ҳалол дориларни (тиббиёт препаратларни) ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Ҳалол дориларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Иорданиянинг фармацевтика компанияси Қозоғистонда ўз филиалини очишни режалаштирган. Бу хақда Қозоғистоннинг “Мегополис” нашриёти компания вакили Ахмад Жабернинг баёнотига асосланиб маълум қилган. Ҳалол дорилар анъанавий дорилардан фарқли ўлароқ, унинг таркибида шариат ман қилган чўчқа ёғи ва алкогол бўлмайди. “Хозирги пайтда ҳалол дориларнинг дунё бозоридаги улуши 5% ташкил қилади ва бу дорилар аксарияти шариатнинг ҳалол меъёрлари бўйича мусулмон давлатларида фойдаланилади. Ҳалол дорилар рўйхати хозирги замон анъанавий дориларнинг 75% ни ўз ичига олади” – дейди компания вакили Ахмад Жабер. Шунингдек Ахмад Жабер яна ҳалол дориларни ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқарган дорилари қаттиқ назорат остига олиниб ушбу дориларга махсус сертификат берилмагунча сотувга чиқмаслигини хам маълум қилди. Абдулмалик Носиров
|