|
Чўчқа гўштини “ҳалол бузоқ гўшти” деб сотиб келган қассоб |
Хабар қилинишича, Швейцариянинг Цюрих шаҳрида истиқомат қиладиган қассоб маҳаллий мусулмон аҳолини алдаб, нақд уч йил мобайнида чўчқа гўштини “ҳалол бузоқ гўшти” деб сотиб келган. Шу давр мобайнида сотилган чўчқа гўштининг умумий оғирлиги 3,1 тоннани ташкил этган.
Қаллоб қассобнинг бундай қилмиши озиқ-овқат хавфсизлиги инспектори томонидан пайқаб қолинган. Назорат фаолияти доирасида инспектор гўшт остига ёпиштирилган ёрлиққа эътиборини қаратади ва ундаги “ҳалол бузоқ гўшти” деган ёзув ва тақдим этилаётган ўша маҳсулотга нисбатан шубҳага боради. Лаборатория текширувлари натижасида “ҳалол бузоқ гўшти” аслида Исломда харом қилинган чўчқа гўшти эканлиги аниқланади. Суд қарорига мувофиқ, исми-шарифи сир сақланаётган қассоб олти ойлик қамоқ жазоси ва 18000 Швейцария франки (18680 АҚШ доллари) миқдоридаги жаримага тортилган. Ишни тергов қилган прокурор судда: “Агар мижозлар гўшт чўчқаники эканини билганларида эди, уни сотиб олмасдилар. Чунки гўштнинг бу турини истеъмол қилиш Исломда таъқиқланган”, – деган.
|