Хабарлар
22.05.14 13:46    PDF Печат E-mail
“Ҳалол Туриндустрия” номли давра суҳбати (йиғилиш)

2014 йилнинг 6 июнь куни «Moscow Halal Expo 2014» Бешинчи Москва халқаро кўргазмасининг юбилейи доирасида “Ҳалол Тур.индустрия” номли давра суҳбати бўлиб ўтади.

Кўргазма Россиянинг ҳалол ишлаб чиқариш соҳасидаги йил сайин бўлиб ўтадиган энг йирик тадбирларидан ҳисобланади. Унга қарийб 10 мингдан зиёд меҳмон, 500 дан ортиқ компания ҳамда Россия, МДҲ, Жанубий-Шарқий Осиё, Эрон, Туркия ва бошқа давлатлардан тахминан 200 нафар экспонент келиши кутилмоқда.

Кўргазманинг қуйидаги мавзулар доирасида ўтказилиши режалаштирилган:
“Озиқ-овқат маҳсулотлари”, “Туризм (саёҳат) ва хизмат”, “Атир-упа ва пардоз-андоз буюмлари”, “Стиль (услуб) ва тўқимачилик”, “Умумий овқатланиш”, “Саломатлик ва спорт”, “Таълим ва нашриёт”, “Молия ва молиялаштириш”, “Хизматлар”, “Медиа (ОАВ)”, “Санъат ва безак”.

“Туризм ва хизмат” йўналишида Россия ҳамда чет давлатлардаги “Ҳалол” меъёр бўйича фаолият олиб борадиган саёҳат операторлари ва компаниялари тақдим этилади.

Мусулмон аҳолининг ортиб бориши натижасида ҳалол маҳсулотларга бўлган талаб ҳам йил сайин кучайиб бормоқда. Аммо, ҳалол маҳсулотлар нафақат мусулмонлар орасида, шу билан бирга ўзга дин вакиллари орасида ҳам оммалашиб улгурган. Зеъро, ҳалол маҳсулотлар ўзининг сифатлилиги билан маълум ва машҳур; ҳалол хизмат соҳалари эса ўзаро ҳурмат ва самимий ҳамкорликка асосланган.

Ҳалол саёҳат соҳаси йил сайин шахдам қадамлар билан илгарилаб бормоқда. Шунингдек, дунёнинг энг асосий саёҳат бозорларининг ҳам – мусулмон саёҳати хизматига анчагина қизиқиш билдираётгани маълум бўлди. Лекин, ҳануз мусулмон туризм бозори кучли ривожланганича йўқ. Ҳалол хизматларга бўлган талаб эса доимо ўсиб боряпти.

“Ҳалол Туриндустрия” номли юмалоқ стол (йиғилиши) қуйидаги масалаларга қаратилади:

- ҳалол хизматлар бозорининг ҳозирги ривожланиш ҳолатига ва келажакдаги режаларига баҳо бериш;
- ҳалол хизматларни сертификатлашга доир шартлар ва қоидалар;
- мусулмон саёҳатчиларга муваффақиятли иш олиб бориш йўллари;
- мусулмон саёҳатчиларни янада кўпроқ жалб қилиш ва ушлаб туриш учун қўшимча имкониятлар;
- “Ҳалол” меъёрлар бўйича хизматлар олиб бориш;
- ҳалол ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга оид бўлган долзарб саволларни муҳокама қилиш;
- хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш;
- мамлакатда мазкур соҳанинг келажакдаги тараққиёти учун механизмлар ишлаб чиқиш.


Тадбирнинг бошланиши: 15.00

Онлайн рўйхатдан ўтиш:
http://www.halalexpo.org/ru/doc/program/tourism_rountable

Энг ожиз банда тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.