|
Данияда хайвонларни кошер ва ҳалол сўйиш таъқиқланди |
Данияда, электр токи билан хушсизлантириб (гангитиб) туриб сўйишни таъқиқловчи янги қонун кучга кирди. Амалга оширилаётган янгилик ҳақида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазири Дан Йоргенсен хабар бера туриб, хайвонларнинг қийноқдан озод қилиш диний урф-одатлардан муҳимроқ деб таъкидлади. Шу билан бирга амалдор яҳудий ва мусулмон конфессияларининг анъаналарига биноан хайвонларни суйишга бўлган талаб мавжудлиги ҳақидаги ҳақиқатни тан олди. Бироқ, қонун ишлаши учун барча имкониятлар ишга солинишини ишонтириб айтди.
Бу янгилик Даниянинг яҳудий жамияти ва 53 та мусулмон жамоаларини ўз ичига олган “Danish Halal” ташкилотларининг норозилигига сабаб бўлди. Бу ташкилотларнинг вакиллари, “шхитта” ва “ҳалол” - яҳудий ва мусулмонларнинг диний қонунларига биноан хайвонларни суйишга бўлган таъқиқ, эътиқод эркинлигига нисбатан суиқасд деб қабул қилмоқдалар. Аммо Дания ҳукумати, ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонунга биноан амал қилаётганини таъкидламоқда, яъни Данияда истиқомат қилувчи яҳудий ва мусулмонлар, уларнинг диний анъаналарига биноан тайёрланган, импорт маҳсулотларнигина харид қилишлари мумкинлигини англатади. “Озодлик” радиосининг Скандинавиядаги муҳбири Сергей Жаняннинг хабар қилишича, хушсизлантирмасдан (гангитмасдан) туриб ҳайвонни маросимий сўйишни тақиқловчи шунга ўхшаш қонун Швеция ва Норвегия ҳукумати томонидан қабул қилинган. |