|
Озарбайжонда “ҳалол” сўзининг қўлланилиши қатъий назорат остига олинади |
2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, стандартлаштириш, метрология ва патент Давлат қўмитасининг тегишли сертификатига эга бўлмаган, “ҳалол” белгиси билан белгиланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш таъқиқланади.
Маҳкамада таъкидланишича, маҳсулотда “ҳалол” сўзи қўлланилганда, маҳсулот ишлаб чиқарувчига “Ҳалол маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалари”нинг АZS 757-2014 стандарти талабларини ҳисобга олиш мажбурияти юклатилади. Мазкур стандарт талабларига биноан, ишлаб чикарувчи (шахс ёки корхона) Давлат қўмитасига мурожаат қилиши зарур.
Шуни ҳам илова қилиб айтиш лозимки, маҳкама томонидан қўйилган янги талаблар ўз маҳсулотларини белгилашда ушбу сўзни қўлловчи барча корхоналарга етказилди. |