|
||||
Саудия институти топ-менежерлар учун Ислом молияси бўйича дастурни якунлади |
Қирол Абдулазиз университетининг Ислом молия институти (IEI) Ислом молияси бўйича топ-менежерлар учун ўзининг биринчи халқаро илмий дастурини якунлади. 4 кунлик дастур мобайнида турли давлатларнинг кўзга кўринган мутахассислари, жумладан Испаниядан, Marmon Abogados фирмасида фаолият олиб борувчи ҳуқуқшунос Хосе Диаз (Jose Diaz), Токиодаги Norinchkin Bank топ-менежери Масато Имаи (Masato Imai); Испаниядаги RENFE топ-менежери Энрике Пена (Enrique Pena) ва банк соҳасидаги бошқа мутахассислар маъруза ва нутқлари билан сўзга чиқишди. Дастур спикерлари Ислом молияси билан боғлиқ бўлган кенг кўламдаги мавзуларни муҳокама қилишди. Хусусан Ислом молия институти тадқиқотчиси Аҳмад Билвафий (Ahmed Belouafi) молиявий ресурсларни мобиллаштириш борасидаги маърузасини тақдим этди. Селия Деанка (Celia Deanca) эса Ислом банкчилигининг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги истиқболини тавсифлаб берди. Молиявий маҳсулотларни ривожлантириш маркази раҳбари Самий Сувайлам (Sami Suwailem) Ислом сармояси мавзусидаги тақдимоти билан сўзга чиқиб, қуйидаги мавзуни омма билан ўртоқлашди: "Янги Исломий сармояларни ишлаб чиқишнинг асосий жиҳатлари."
Манба: Муслимэко" |