Хабарлар
02.03.14 14:06    PDF Печат E-mail
Илк маротаба сукукнинг эмитенти экспорт-импорт банки бўлди

Дунёда биринчи марта экспорт-импорт банки сукук ишлаб чиқарди. Исломий облигациялар бозоридаги экспорт-импорт банклари орасида энг дастлабкиси Малайзиянинг MEXIM (Export-Import Bank of Malaysia) банки бўлди. Мазкур банк 5 йил ичида тўлаш шарти билан, 300 миллион АҚШ доллари миқдорида сукук жорий қилди. Исломий бондлар мазкур банк ва EXIM Sukuk Malaysia компанияси кўмагида кенг кўламли дастур ишлаб чиқиб, 1 миллиард доллар миқдорида сукук жорий қилди.

MEXIMнинг баёнотида айтилишича, сукукга нисбатан инвесторлар томонидан қаттиқ талаб ва таклиф бўлгани боис бир кунлик муддатга йўлга қўйилган эди. Аммо, кейинчалик таклифлар ниҳоятда кўпайиб, деярли 10 баравар ошиб кетди ва экспорт-импорт банкига сукук бўйича тушган талабномалар ҳажми тахминан 1 миллиард долларни ташкил қилди.

Сукукларга 185 та исломий ва исломий бўлмаган инвесторлар эга бўлдилар. Уларнинг 19 фоизи Яқин Шарққа, 65 фоизи Осиёга, 16 фоизи эса Оврўпа давлатларига юборилди.

Ушбу сукукни чиқаришда маслаҳатчи ва ташкилотчи бўлган банклар сирасига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

BNP Paribas Malaysia, CIMB Investment Bank, HSBC Amanah Malaysia ҳамда Maybank Investment Bank.

P.S.

* Сукук – (араб тилидан. صكوك‎‎ - «ҳуқуқий ҳужжат, далолатнома, расмий ҳужжат»)
Сукук – шариат давлатларида кенг тарқалган молиявий ҳужжат. Бошқача айтадиган бўлсак: облигациянинг Исломий эквиваленти (тенг қийматлиси).
* Эмитент – қимматбаҳо қоғозлар ва қоғоз пул чиқариш ҳуқуқига эга бўлган давлат, банк ёки идора.

Энг ожиз банда тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.