|
Екатеринбургда муслималар учун дўкон очилди |
Урал шаҳри аҳолисининг 8 фоиздан зиёдини мусулмонлар ташкил этади. Улардан кўпи татар, бошқирд, қирғиз, озарбайжон ва бошқалардан иборат.
Шариат қонунларига кўра муслима аёллар кийиниш ва хулқ-атвор низомни билишлари керак. Кийимлари баданлари ва бошларини номаҳрам эркаклардан тўлиқ беркитиши шарт. Ҳамда, таранг ва эркаклар кийимига ўхшамаслиги лозим. Кийимларга бўлган талабчанлик ва хусусиятлар танқислиги сабабидан, “Урал Муслималари”нинг бошчиси Росалия Аҳматова Екатеринбургда тикувчилик фабрикаси ва дўкони очишга қарор қилди.
Сотувда узун кўйлаклар, ҳижоблар ва косметик воситалари, шунингдек Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида ишлаб чиқарилган парфюмерия (атир-упалар) ҳам мавжуд.
Росалия Аҳматова, ишловчи муслималар ва безакчилар, шу йили май ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақага тайёргарлик кўрмоқдалар.
|