|
Оксфордда Ислом банкчилиги ва молиялари жамияти пайдо бўлади |
Яқин Шарқ ва Qatar Deutsche Bank Исломий молия бўлимининг бошлиғи Солаҳ Жайда Oxford Union мунозаралар уйида “Оксфорд Ислом банкчилиги ва молиялари жамияти”нинг очилиш маросимини ўтказади.
Ушбу тантанали маросимда у билан бирга Bank of London and the Middle East (BLME) (Лондон ва Яқин Шарқ Банки) директори Нейжл Денисон, Гейтхаус Банк (Gatehouse Bank)нинг директор муовини Азийма Зоҳийр, ҳамда Буюк Британия ҳукумати қошидаги Исломий молия ташкилоти вакиласи Варсийлар иштирок этади.
“Исломий молиялар ўзга банкчиликка нисбатан 50 фоизлик ҳажмда тобора ўсиб бормоқда. Шу боис Британия ҳам мана шу ўсишнинг бир қисми бўлишни мақсад тутмоқда”, - дея таъкидлаб ўтди мусулмон вакила Варсий.
“Лондон ҳозирданоқ Исломий молиячиликнинг Ғарбий пойтахтига айланиб улгурган. Аммо биз бу ҳолатни янада кучайтириб, Британиянинг Бутунжаҳон молиячилик пойтахтига айланишини хоҳлаяпмиз. Ва “Оксфорд Ислом банкчилиги ва молиялар жамияти” орқали, шунингдек, бу университет дунёдаги энг нуфузли университетлардан бўлганлиги боис ҳам яхши натижаларга эришишимиз мумкин.
Варсийнинг сўзларига кўра, ўтган йили Британия Исломий молиячилик соҳаси учун таассуротларга бой бўлди:
ҳукумат қошида Исломий молиялар бўйича мутахассислар қўмитаси барпо қилинди; мамлакатда Бутунжаҳон Исломий Иқтисод форуми бўлиб ўтди; ушбу соҳага доир бўлган давлат шаҳобчаларини йўлга қўйиш нияти борлиги билдирилди.
Энг ожиз банда тайёрлади |