|
Британияда мусулмонларга манзарали жониворларнинг ҳалол гўштлари тақдим қилинмоқда |
Британиянинг Дьюсбери шаҳрида Ислом дини вакиллари ҳеч қандай хавотирсиз истеъмол қилишлари мумкин бўлган, манзарали жониворларнинг ҳалол гўштларини тақдим қилувчи дўкон ишга тушди.
Бундай дўкон очиш фикри қассоб Ҳайсам Аҳмаддан чиққан. Унинг таъкидлашича, одамлар нафақат товуқ гўшти ва сигир гўшти, балки ўзга гўшт хилларини ҳам истеъмол қилишни хоҳлашади.
Агроньюснинг хабарига кўра, мижозлар бугунданоқ буғу, лама, туяқуш ва қирғовул (тустовуқ) гўштларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
“Таомга бўлган одатлар ўзгариб бормоқда, одамлар иложи борича ёғсиз овқатлар ейишни исташмоқда. Сабаби, саломатликлари ҳақида кўпроқ қайғуришмоқда. Мисол учун, буғу гўштида нисбатан камроқ ёғ ва холестерин бор”, дейди қассоб.
Айтганча, мазкур жониворлар гўштини сотаётган дўкон эгаси ўша ҳайвонларни ўзи овлайди. Шу билан бирга, уларнинг ҳалол бўғизланишига, Ислом қоидаларига тўлиқ мос келишига эътибор қаратади.
Ҳайсам Аҳмад бу ишлар билан чекланмоқчи эмас. Балки, яқин орада буйвол ва тимсоҳ ҳалол гўштлари сотишни ҳам йўлга қўйиш ниятида.
Энг ожиз банда тайёрлади |