|
Люксембургда Евроҳудуднинг дастлабки Исломий Банки очилади |
Форс кўрфазининг хусусий инвесторлари, шу билан бирга БААнинг амалдаги ҳукумати Евроҳудуддаги биринчи тўлақонли Исломий Банкни очишни режалаштирмоқда.
Инвесторлар 2014 йилнинг сўнгги кварталида (яъни, октябрь, ноябрь, декабрь ойларида) Люксембургда Eurisbank бренди остида қўшма бизнесни ишга туширишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Excellencia Investment Management ширкати шерикларидан бири Аммар Даббур маълум қилди.
Янги Исломий банкнинг бошланғич капитал (маблағи) 60 миллион еврони ташкил қилади. Ислом молиявий ташкилоти банк хизматларини жисмоний шахслар билан бирга юридик шахсларга ҳам кўрсатади. Ва келажакда мазкур банк шаҳобчалари Парижда, Брюсселда, Франкфуртда ҳамда Нидерландия шаҳарларида очилади.
Eurisbank акцияларига БААнинг амалдаги ҳукумати, Яқин Шарқ банкларидан бири, шунингдек бир қанча хусусий инвесторлар эгалик қиладилар. (Уларнинг исмлари ҳозирча билдирилмаган).
Excellencia ширкати айни дамда Eurisbank банкининг ишга тушиши учун керакли бўлган расмий ишларни амалга оширмоқда.
Энг ожиз банда тайёрлади |