|
||||
Британияда қушларни техника орқали сўйишни ҳалол санашга чек қўйилмоқда |
2012 йилнинг июнь ойида Буюк Британияда, давлатнинг нуфузли 40 уламоси иштирокида “қушларни техника орқали сўйиш”га бағишланган конференция бўлиб ўтганди. Конференция хулосаларига кўра, кўпчилик уламо: “Қушларни техника орқали сўйишни ҳалол санашга бўлмайди”, деган қарорга келган бўлсада, лекин аниқ бир тўхтамга келинмаган эди. Масалан, ишлаб чиқарувчиларга сертификат (рухсатнома) берувчи Ҳалол озиқ-овқатлар бошқармаси (Halal Food Authority) “қушларни машина орқали сўйиш”ни Ислом шариатига тўлиқ мос келади, бундай сўйиш жоиз, деб ҳисоблаганди.
Узоқ давом этган суҳбат ва мунозаралардан сўнг, Ҳалол озиқ-овқатлар бошқармаси 2014 йилнинг 3 мартидан бошлаб ўз қарорига тузатиш ҳамда ўзгартиришлар киритишни маъқул кўрди. Ва қушлар машина орқали сўйилганда уларга Ҳалол рухсатномаси берилмаслигини маълум қилди. Энг ожиз банда тайёрлади |