|
БААларида ҳалол маҳсулотларга талаб тобора ошиб бормоқда |
Яқин икки йил ичида БААларида ҳалол маҳсулотларга бўлган талаб 15 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу орада Амирилик ҳам халқаро ҳалол саноат стандартларини жорий қилишга ҳаракат қилмоқда. Бундай фараз эгаси "Al Islami Foods" компаниясининг раҳбари Солиҳ Лутдир (Saleh Lootah).
Жаноб Лутнинг айтишича, яқин орада ҳалол бозори сармоядорлари кўпайиши кутилмоқда ва БАА ҳукуматини эркин ҳалол саноат ҳудудини ташкил қилишга чақирди. Бу эса, ўз ўрнида соҳага қўйшимча сармояларнинг кириб келишига замин ҳозирлайди. "Al Islami Foods" компанияси 100 миллион дирҳамга баҳоланган яна бир ишлаб чиқариш базасини қуриб, ишга туширмоқчи. Мақсад бир ярим йил ичида ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқаришни икки баробарга кучайтирмоқчи.
|