Ингушетияда озиқ-овқат маҳсулотларининг шариат қонун-қоидаларига тўғри келиб-келмаслигини текшириб борадиган ҳамкорликдаги ташкилот пайдо бўлди.
Ҳалол стандартлаш маркази ишбилармонларнинг таклифи бўйича тайёрловчи корхоналар билан маслаҳатлашади, ҳамда мабодо эътироз бўлмаса, мазкур сертификат (рухсатнома) берилади.
Яқин орада ташкилот
Роспотребнадзор (Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назорати) билан ҳамкорликда махсус кузатувга чиқиб, диний (“ҳалол” сингари) атамаларни суистеъмол қилаётган корхоналарга маълум миқдорда жарима солишни режалаштирмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Lifenews’нинг ёзишича: Республика миқёсида мусулмонлар учун рухсат (яъни, ҳалол) эканлигига гувоҳлик берувчи сертификатлар бор-йўғи бир нечтагина, холос.
Аммо, Ингушетияда “ҳалол” сўзи турли номлар ва рекламаларда кенг турда қўлланилмоқда. Эндиликда “Ислом”, “Ҳалол” каби олд қўшимчаларни нафақат гўшт дўконлари ёзувида, шу билан бирга дорихона ва атир-упа дўконларида ҳам учратиш мумкин.
“Ҳозирда Ҳалол бренди – ишлаб чиқарувчилар орасида жадал турда ривожланиб бормоқда: хоҳ у қаҳвахона бўлсин, хоҳ тамаддихона, хоҳ дўкон”, - деди Ҳалол стандартлаш маркази бошлиғи Магомед Хаштыров.
“Кимдир, қандайдир халққа хизмат кўрсатиш марказини очса, иложи борича ёзувига “Ҳалол” деган ёзувни илова қилишни истайди. Сабаби, бу ҳолат харидор ва истеъмолчиларнинг янада кўпроқ ташриф буюришларига ҳисса қўшиши табиий.
Лекин, бундай ёзувларни шунчаки осиб қўядиган кимсалар ҳам учрайдики, ушбу “Ҳалол” сўзи билан айнан нималар назарда тутилганлигини улар тушуниб ҳам етмайдилар”.
Энг ожиз банда тайёрлади |