|
Ингушетияда шариат қоидларига кўра аквапарк қурилади |
Ингушетияда қозоқ сармоядорлари аквапарк қуришмоқчи. Аёллар учун алоҳида, эркаклар учун алоҳида бўлим ташкил қилиниши мўължалланмоқда. Аквапарк тарихий Аби-Гув тепалиги ҳудудида жойлашиб, дам олиш ва хордиқ чиқариш марказига айланиши кўзда тутилмоқда.
Аквапарк қуриш ғояси икки йил олдин пайдо бўлган эди. Ўшанда Евкуров Сунжен тумани маъмурияти билан сув аттракционлари учун қулай жой излаб юришган эди. Натижада Аби-Гув тепалигида қуриш ҳақида қарор қабул қилишди. Баҳорга келиб болалар аттракциони комплексини ишга тушириш кўзда тутилган. Янги лойиҳа қурилиши режа қилинаётган савдо мажмуасига яқин бўлиб, қурилиши бошланган спорт саройидан узоқроқда жойлашган бўлади.
|