|
“Эҳтиёт бўлинг, ҳаром!” (Норвегия) |
Норвегияда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича назорат кучайтирилди. Европа давлатларида ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бир қанча кўнгилсизликлар бўлиб ўтгач, Норвегия ҳукумати Ислом шариати бўйича тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан янада кучлироқ назорат олиб бориш лозимлиги тўғрисида эълон қилди.
“Биз харидорлар сотиб олаётган гўштларнинг юқори сифатли эканлигини ишонч билан айта оламиз”, - деди Осло гўшт маркази раиси Салмон Шарифий. “Бизнинг мижозларимиз биздан сотиб олган гўштларининг 100 фоиз ҳалол эканлигига амин бўладилар”, - деб ёзади MuslimEco, OnIslam сайти ҳаволаси бўйича. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги сертификатлаш ва назорат қилиш фаолиятини кучайтириш фикри айнан мусулмонлардан чиққан. Ва бу борада мутасаддиларга мурожаат қилганлар. Эслатиб ўтамиз: Норвегияда 2013 йилнинг март ойида ўзини “ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи фирма” сифатида танитган корхона маҳсулотларидан йирик миқдорда чўчқа гўшти топилга; ва натижада мамлакатда каттагина шов-шув кўтарилганди.
Энг ожиз банда таржимаси |