|
||||
Ҳалол маҳсулотларнинг 25 фоизинигина мусулмонлар харид қилар экан |
Таҳлилчи мутахассисларнинг хабар беришича, ишлаб чиқарилган ҳалол маҳсулотларнинг 25 фоизинигина мусулмонлар сотиб олишар экан. Қолганлари насроний, яҳудий ва бошқаларга насиб қилар экан. Ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқишдаги қаттиқ назорат ва тозалик-покликка қаттиқ эътибор борлиги асосий сабаблардан бири экан.
Ҳалол сўзи "био", "эко" ва "фермерлар маҳсулоти" тушунчаларига муқобил тушуниладиган бўлиб қолди, дейди Москвадаги халқаро "Белок" форумида Евразия паррандачилик ассоциациясининг раҳбари Сергей Шабаев.
|