|
Американинг Kellogg компанияси Малайзияда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқармоқчи |
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи американинг Kellogg Co компанияси баҳоси АҚШ нинг 130 миллион доллар бўлган ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқишга мўължалланган завод қурмоқда. Малайзия ҳудудида жойлашган бу завод Осиё-Тинч океан минтақасига ҳалол маҳсулотларни етказиб бериши керак. 300 ишчи ишлаши мўължалланган бу завод жорий йилнинг ўрталарида ишга тушиши керак. Хабарда айтилишича, завод машхур Pringles чипсларини ҳалол тамғаси билан ишлаб чиқарар экан.
Завод қурилиши бошланиши олдидан ўтказилган тадбирга Малайзия Бош вазири Датук Сери Мухаммад Наджиб Резак жаноблари ҳам ташриф буюридилар. Kellogg компаниясининг Осиё бўлимининг президенти Амита Банатининг айтишича, қурилаётган завод Таиланд ҳудудида яқинда ишга туширилган ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўича бошқа заводининг қувватини янада ошириши кўзда тутилган. |