|
Норвегияда ҳалол гўшт ишлаб чиқариш йўлга қўйилди |
Норвегия тарихида биринчи марта ҳалол гўшт тайёрлаш йўлга қўйилди. Ўтган йили декабр ойи Нур-Трёнделаг губерниясида шариат қоидаларга кўра 100 та буғу забҳ қилиниб, уларнинг гўшти ҳалол сертификатини олди, деб хабар қилади Russisk.org.
Бу ҳалол гўштларнинг асосий қисми Ослода қолган қисмлари эса Дубайга юборилиши эҳтимоли бор. Норвегияликларнинг уддабуронлигига қоил қолмай иложимиз йўқ. Гўштни ҳалол қилиб тайёрлаш саам-буғучиларга катта фойда келтрилиши мумкин. Улар энди ўз маҳсулотлари билан ўз фуқароларини таъминлаши билан бирга ташқи бозорга чиқишлари ҳам мумкин. "Бу маҳсулот - буғунинг ҳалол гўштини - олдинлари мусулмонлар топиши мушкул эди. Менга буғунинг гўшти роса ширин эканини айтишган эди. Бироқ ўзим уни олдин тотиб кўрмаган эдим", дейди Норвегия Ислом кенгашининг бош котиби Меҳтаб Афсар. Бу ҳайвонларни сўйиш, худди бошқа ҳайвонларни сўйиш кабидир, яъни мусулмон қассоб, керакли калималарни айтиб, (шариат талаб қилган бошқа нарсалар билан) сўйади, деб тушунтиради Афсар. "Биз бир йилдан ортиқ ушбу тажриба лойиҳага тайёрландик, Норвегия Ислом кенгаши билан алоқага чиқдик. Норвегия ҳалол бозорига чиқишимиз учун булар трамплин бўлишига умид қиламиз", деди фирма раҳбари Харри Дирстад. Шариат қоидалари асосида забҳ қилинган гўштлар маълум қисми Дубайнинг муҳташам ресторанларига юборилади. Дирстад Норвегия буғусини февралда бўлиб ўтадиган кўргазмада тақдим қилмоқчи. "Йирик ресторанлар тезда алоқага чиқишди, бироқ уларга фақат ҳалол гўшт керак экан", деб қўшимча қилиб қўйди у.
Абу Муслим |