|
||||
Норвегияда шаръий сўйиш назорати кучайтирилади |
Европада ҳалол сўйиш бўйича бир неча қонунбузарликлар, жумладан, ҳалол белгиси остида сотилаётган маҳсулотларда чўчқа гўшти аниқлангандан сўнг Норвегия озиқ-овқат хавфсизлиги ҳайъати бу жараён бўйича назоратни кучайтиришини маълум қилди. Норвегия Исломий Кенгаши бу борада ҳайъат билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Жорий йилда Норвегияда 950 тонна ҳалол гўшт сотилган. |