|
Қозонда биринчи ҳалол супермаркет очилади |
Жорий йилнинг 15 декабр куни Қозон марказида биринчи ҳалол супермаркет очилади. Бу ҳақида “Бахетле” номли қозон озиқ-овқат ритейлери маълум қилди. Ҳалол супермаркетнинг умумий майдони 2000 кв.м.ни ташкил қилади.
Супермаркет очилиши ҳақида 2013 йилнинг бошида хабар қилинганди. “Бахетли” сайтида маълум қилинишича, бу ерда Ислом шариати талабларига жавоб берувчи кундалик эҳтиёжларни қондирувчи маҳсулотлар сотилади. Бу лойиҳанинг муваффақиятли чиқишига умид қилинмоқда. Сабаби бу супермаркет шаҳар марказида жойлашади ва у Қозондаги шариат талабларига жавоб берувчи биринчи савдо мажмуаси бўлади. Республиканинг “Ҳалол” стандарти бўйича қўмита раҳбари ўринбосари Ирека Зиганшина сўзларига кўра, “Бахетле” ўз маҳсулотлари ҳалқаро “ҳалол” стандартига жавоб бериши ҳақида муфтиятдан сертификат олади. |