|
Россия ва Чехия республикаси ҳалол саноатни ривожлантиришда ҳамкорлик қилишади |
Россия Муфтийлар Кенгаши ва Чехия республикаси ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш бўйича келишиб олишди.
Россия Муфтийлар Кенгашининг матбуот хизмати душанба 16 –сентябр куни бу ҳақда маълумот берди. Кенгаш ҳалол стандарт ва сертификат бериш халқаро маркази ҳалол стандартни ривожлантириш бўлимининг директори Юсуф Раиков ва Москва Ҳалол кўргазмаси директорининг муовини Беслан Аҳадов яқинда Москва шаҳридаги Чехия элчихонасида Чехия –Марказий Осиё Бизнес палатасининг бошлиғи Эржи Нестовел ва ушбу мамлакат Молиявий ширкатлари гуруҳи директорининг ўринбосари Артур Костондов билан ўтказган учрашувлари ва мулоқотлари жараёнида юқоридаги масала муҳокама этилди.
Ушбу учрашувда Россия ва жаҳонда ҳалол саноат ривожланишининг бугунги аҳволи ва келажакдаги истиқболлари, шунингдек бу соҳадаги иккитомонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Хабарда ёзилишича, мазкур учрашувда Афғонистон вакили Фарёд Ёр ва Россия қишлоқ хўжалиги деҳқонлари ва кооперативлари жамиятининг вакили Вячеслав Телегинлар ҳам иштирок этишди. |