|
Тотористонда “Ҳалол саноат”га бағишланган семинар ўтказилади |
“Россия ва жаҳонда ҳалол бозорга кириш технологияси” мавзусига бағишланган халқаро ўқув семинари пайшанба 26 –сентябр куни Тотористон пойтахти Қозон шаҳридаги Россия Ислом университетида бўлиб ўтади.
Тадбир ташкилотчиларига кўра, ушбу семинарни ўтказишдан кўзда тутилган бош мақсадлардан бири Россия ишбилармонлари, тадбиркорлари ва илмий доираларини Қозоғистоннинг ҳалол саноати соҳасидаги тажрибалари билан таништиришдир. Мазкур семинар Россия Ислом университетининг ташаббуси ва Тотористон Мусулмонлари Диний идораси қошидаги Ҳалол қўмитасининг ҳамкорлигида ва ишлаб чиқариш ҳамда саноат корхоналарининг вакиллари, тадбиркорлар, Россия турли минтақаларидаги исломий ўқув муассасаларининг ўқитувчи ва талабалари иштирокида ўтказилади. Семинарда ҳалол саноати бўйича таниқли қозоқ эксперти ва Қозоғистон ҳалол саноати жамиятининг раиси Марат Сарсонбаев маъруза қилиши кутилмоқда. |