
Малайзия ҳалқаро савдо ва саноат вазирининг айтишича, вазирлик яқин кунларда қатор маҳаллий корхоналарнинг дунё ҳалол озиқ-овқатлар бозорига янада интеграциялашувига ёрдам бериш учун чора-тадбирлар кўради.
Парламентнинг ҳалол маҳсулотларга ихтисослашган махсус қўмитаси раиси Датук Ҳамим Самурийнинг таъкидлашича, дунёдаги мусулмон истеъмолчиларнинг талабларини кучлироқ қондириш учун Малайзия бунданда кенгроқ жаҳон бозорларига чиқиши лозим.
“Ал-умма” саҳифасига кўра, дунёдаги ҳалол маҳсулотларнинг йиллик савдоси 500 млрд. АҚШ. долларини ташкил қилади. Авваллари ҳалол озиқ-овқат деганда, асосан гўшт ва гўшт маҳсулотлари тушунилар эди. Охирги йилларда ҳалол маҳсулотлар таркибига турли ичимликлар, парфюмерия, дори-дармонлар ҳам кирмоқда.
2012 йил ва 2013 йилнинг биринчи ярми давомида ҳалол маҳсулотлар экспорт қилувчи асосий мамлакатлар Яқин Шарқ минтақаси мамлакатлари, АҚШ, Хитой ва Малайзия. |