|
McDonald's ҳалол таом сотмайдиган бўлди |

Мичиган штатида ҳалол таомлар тайёрлаб сотаётган Американинг иккита McDonald's ресторани ўз менюларидан ҳалол таомларни олиб ташлади, деб хабар қилди UPI.
Ресторанлар мазкур штатда истиқомат қиладиган мусулмонларнинг катта жамоасини мўлжал қилиб, ҳалол сўйилган товуқ гўштидан таомлар тайёрлаб сотар эди.
Бундан икки ой аввал бир нечта ресторан тармоқлари мусулмонча, деб сотаётган маҳсулотлари аслида мусулмонча эмаслиги аниқланди. Уларнинг тайёрлаган махсулотлари мусулмончилик талабларига (стандартлари) жавоб бермаганлиги фош бўлган эди. Улар маҳкамада ютқазиб, етказган зарарни қоплаш учун $700 минг доллар тавон (компенсация) тўлашга ҳам мажбур қилинган эди.
Маҳкама қарори McDonald'sга ҳалол таомларни сотишга тақиқ қўймагани билан компания бари-бир ҳалол таом сотмасликка қарор қилди. Бу ҳақида улар иккита ресторанларида ўз мижозларига араб ва инглиз тилларида хабар ҳам қилиб қўйдилар.
Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади |