|
Англиянинг бир қанча мактаблари чўчқа гўштини ўқувчилар таомномасидан чиқариб ташламоқда |

Англиянинг аксар мактаблари ўзларининг миллий маданиятларига, анъаналарига ва диний ақидаларига таянган ҳолда чўчқа гўштини ўқувчилар таомномасидан чиқариб ташлаяпти.
Лондон яқинидаги Харинджей шаҳарчасида учун “таркибида чўчқа гўшти бўлган, ҳамда истеъмол қилишга бўлмайдиган озиқ-овқатлар рўйҳати” қўлланмаси чоп этилди. Мактаблар раҳбарияти аллақачон тушликда чўчқа гўштли сосиска ва колбаса маҳсулотлари қўймасликка розилик билдиришган. Мактабларга тушлик етказиб берувчи фирмалардан бири «Пабулум»нинг айтишича, 48 мактабнинг 20 тасига чўчқа гўшти келтирилмаяпти. Яна бир қатор шаҳарларда ҳам чўчқа гўшти истеъмолига қарши чиқаётган мактаблар кузатилмоқда. Масалан: Лютонда 57 мактабдан 23 таси, Брэдфордда 160 мактабдан 24 таси, Ньюхэм (Лондон шарқи)да 75 мактабдан 25 таси, Тауэр Хэмлетс (Лондон шарқи)да 90 мактабдан 85 таси чўчқа маҳсулотларидан бош тортган. Аммо, мазкур ҳолатга эътироз билдираётганлар ҳам учраб турибди. Жумладан, консерватор Филипп Дэвиснинг фикрича: “Тўғри, ўқувчиларнинг чўчқа гўшти ейиш ёки емасликни танлаш ихтиёри бўлгани яхши. Лекин, мактабнинг батамом шу ишга мажбурлаш тўғри эмас”... Ўз ўрнида мусулмон ва яҳудийлар ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдириб ўтганлар. Ва “ўзларининг мана шу таъқиқлаш ишига алоқалари йўқлигини” таъкидлашган. “Давлат мактабларидаги мусулмонларнинг талаблари” баённомасида Англия Мусулмонлари уюшмаси фақатгина “ҳалол ва ҳалол бўлмаган маҳсулотларни алоҳида-алоҳида берилишини” сўраган.
Энг ожиз банда тайёрлади |