|
Буюк Британияда халқаро ҳалол сертификатлаш дастури ишлаб чиқилди |

Буюк Британиянинг бир гуруҳ Ислом олимлари – ҳалол маҳсулотларни сертификатлаш дастурини ишлаб чиқди. Бу дастур ҳалол маҳсулот саноати соҳасининг халқаро меъёрига айланиши ҳамда 1,6 миллиард мусулмон истеъмолчиларнинг ҳаётини енгиллаштириши мумкин.
Британия Ҳукумати қошидаги Шариат Маслаҳати “Ҳалол стандарт” бўйича озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиб борадиган “аниқ ва амалий” сертификатлаш тизимини оммага тақдим этди.. Бу дегани – озиқ-овқат саноатининг Исломий қонун-қоидаларга ҳамда замонавий технологияларга мос бўлиши демакдир.
Британия олимлари умид қиладилар-ки, уларнинг сертификатлаш борасидаги ушбу бирламчи дастурлари – ҳалол ишлаб чиқариш жараёнини бирмунча қулайлаштиради, ҳамда турфа хил қонун-қоидалар орасидан ҳалол меъёрларни топа олмай қийналиб юрган мусулмонларнинг муаммоларини ўз ўрнида ҳал қилади.
Британ Шариат Маслаҳатининг режасига биноан, сертификат олишнинг назорат қилинадиган асосий босқичлари қуйидагилар бўлади: ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларини (қисман гўшт маҳсулотларини) тайёрлаш босқичи.
Ҳозирча мазкур дастурни 1400 нафар масжиддан 950-таси маъқуллаган. Шариат Маслаҳати таркибига 13 Исломий улам киради, улар мусулмонлар жамоатчилигининг турли-туман соҳаларидан ташриф буришган.
Шунингдек ушбу дастур бўйича келажакда сифатнинг мустақил назорати билан шуғулланиш ҳам ният қилинган. Бу ҳизматни Cert ID Europe – сертификация гуруҳи амалга оширади.
Энг ожиз банда тайёрлади |