|
Малайзия меҳмонхоналари “Ҳалол” сертификати олишади |

Малайзия Ислом тараққиёти ташкилоти (Jakim) мамлакатнинг барча меҳмонхоналари бу ташкилот ёки Малайзия Исломий миллий ташкилотидан “Ҳалол” сертификатини олишлари мумкинлигини эълон қилди.
Малайзия ахборот агентлиги «Bernama» хабар беришича, Малайзия Ислом тараққиёти ташкилоти бош котиби Усмон Мустафо бу ҳақда маълумот берар экан, таъкидладики, бу иш мижозларнинг ишончини меҳмонхоналардаги озиқ овқалар вазиятидан кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Унга кўра, агарчи меҳмонхоналар “Ҳалол” сертификатини олишга мажбур этилмаса-да бу ишни амалга ошириш муштарийларнинг меҳмонхона овқатларини истеъмол қилиш ёки қилмаслик бўйича хавотирларига чек қўяди. Хабарларга кўра, кўпчилиги 5 юлдузли бўлган Малайзиядаги мавжуд 1500 та меҳмонхонанинг қарийб учдан бир қисми мамлакат Ислом тараққиёти ташкилоти ва Малайзия Исломий миллий ташкилотидан “Ҳалол” сертификатини олган. |