|
Франция ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси |

Ҳалол маҳсулотлар тўққизинчи халқаро кўргазмаси 2012 йилнинг 4 ва 5 апрел кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади.
“lhotellerie” ахборот сайти хабар беришича, Париж Ҳалол Экспо тўққизинчи халқаро кўргазмаси Ислом шариатига мувофиқ озиқ –овқат ва дори –дармон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Европа ва Осиё ўлкаларидаги етмишта ширкатнинг иштирокида бўлиб ўтади. Шунингдек Париж тўққизинчи халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмасида ҳалол маҳсулотларни тарқатувчи муҳим ва машҳур ширкатлар ҳам иштирок этади. Қайд этиш керакки, ушбу кўргазмада иштирок этувчи ширкатлар кўргазма ташкилотчиларига масъул идоралар томонидан берилган “Ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш” бўйича расмий сертификатни тақдим этишлари зарур. |