|
Қозоғистонда ҳалол туризм ривожланиб бормоқда |

Қозоғистон республикасида ҳалол туризм саноатининг мезони жорий йилда ўтган йиллар билан қиёслаганда йигирма фоизга ошган.
Қозоғистон “Fattah travel” ширкатининг директори Одил Бўбакров 12 сентябр куни билдирган изҳоротида юқоридаги хабарни маълум қилиш билан бирга таъкидладики, сўнгги йилларда мамлакатда ҳалол туризм тобора ривожланиб бормоқда ва бу борада фаолият олиб борувчи ширкатларнинг сони ҳам ортган. Бу борада тўхталган Қозоғистондаги
Данный адрес e-mail манзили спамлардан ҳимояланган, сиз буни кўриш учун Javascript ни ёқинг.
ширкатининг директори Алибек Умаржоновга кўра, ҳалол туризм соҳасида фаолият юритувчи ширкатлар хизмат кўрсатишнинг барча босқичларига риоя этишади. Жумладан меҳмонхоналарда аёллар ва эркаклар бўлимлари йўлга қўйилган бўлиб, Ислом мубин динининг таълимоти ва йўл –йўриқларига асосланган ҳалол стандартига мувофиқ озиқ –овқат маҳсулотлари тақдим этилмоқда. Ҳалол туризм операторлари берган маълумотга асосан бу турдаги туризмнинг асосий буюртмачилари ва талабгорлари Эрон, Туркия ва Саудия Арабистони каби ўлкаларнинг фуқароларидир. |