|
Белгия Европада ҳалол маҳсулотлар мутахассислик кўргазмасининг илк мезбони |

Ҳалол маҳсулотлар илк халқаро мутахассислик кўргазмаси шу йилнинг 1 сентябр кунидан 30 сентябргача Белгия пойтахти Брюсел шаҳрида бўлиб ўтади.
“pageshalal” ахборот сайти хабар беришича, мазкур халқаро кўргазма Белгия, Голландия ва Люксембург ўлкаларидан иборат “Бенлокс” ҳамкорлик уюшмасининг ташаббуси билан ўтказилади.
Кўргазмани ўтказишдан мақсад Ислом шариатига мувофиқ озиқ –овқат, фармацевтика ва тиббий –саломатлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг йирик ширкатлари билан таништириш, шунингдек Ислом иқтисодиёти, унинг ўзига хос асос ва қонунлари борасида мулоқот қилиш ҳамда фикр алмашишдир.
Бундан ташқари мусулмон мутахассислар иштирокида молиявий –исломий система мавзусида ўқув семинарларини ўтказиш, ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ширкатлар директорлари ўртасида тажриба алмашувини йўлга қўйиш, Европада янада кўпроқ бозорлар топиш, стандартлаштириш, ҳалол этикеткалар ва сертификатларни кенгайтириш мазкур кўргазмада кўзда тутилган кейинги дастурлардан биридир. |