Хабарлар
13.05.09 22:39    PDF Печат E-mail
"Halol-standart" шаҳодатномаси тўғрисидаги қоидалар
"Halol-standart" шаҳодатномаси тўғрисидаги қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон бозорида сотиш учун миллий ва хорижий тадбиркорлар (бундан кейин “тадбиркорлар”) томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг, кўрсатилаётган хизмат ва бажарилаётган ишларнинг Ислом таълимоти асосида (бундан кейин “Ислом дини аҳкомларига”) мувофиқ ҳалол эканлигини тасдиқловчи "Halol-standart" шаҳодатномасини бериш тартибини белгилайди.

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом Ислом дини аҳкомлари асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Мазкур Низом маҳсулотлар, хизматлар ва ишлар учун "Halol-standart" шаҳодатномасини олишни истаган тадбиркорлар учун мажбурий бўлиб, тадбиркорлар ўз ички хужжатларини Низомга мувофиқлигини таъминлашлари лозим.
1.3. Мазкур Низом талаблари маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажаришда шунингдек Низомда кўрсатилган бошқа ҳолатда бажарилиши шарт.
1.4. "Halol-standart" шаҳодатномаси ___ йил муддатга берилади ва тадбиркорнинг ташаббуси билан мазкур Низомда белгиланган тартибда янгиланиши мумкин.
1.5. "Halol-standart" шаҳодатномаси, мазкур Низомдан тегишли кўчирма, мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ички йўриқнома ва бошқа тегишли хужжатлар барча муштарийлар учун ўқишга қулай бўлган ягона жойда сақланиши лозим.
1.6. Тадбиркорлар мазкур Низом шартлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш, шунингдек"Halol-standart" маъмурияти билан доимий ишларини самарали ташкил этилишини мувофиқлаштириш мақсадида ички буйруқ билан маъсул шахс(лар)ни тайинлашлари талаб қилинади.

2. Шаҳодатланадиган фаолият турлари

2.1. "Halol-standart" маҳсулотлар, хизматлар ва ишлар учун алоҳида шаҳодатномалар тақдим этади. Ушбу фаолият турларининг бир нечаси билан шуғилланувчи тадбиркорлар ҳар бир фаолият тури учун алоҳида "Halol-standart" шаҳодатномасини олишлари талаб қилинади.
2.2. "Halol-standart" шаҳодатномаларини фаолиятнинг фақат бир қисми учун берилишига йўл қўйилмайди.
2.3. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун "Halol-standart" шаҳодатномасини олиш учун тегишли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур ҳом-ашёларни харид қилиш ва тайёрлаш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш ва маҳсулотларни сотиш тартиби мазкур Низомда белгиланган тартибда Ислом дини аҳкомларига мувофиқ ташкил қилиниши талаб қилинади.
2.4. Кўрсатилаётган хизматлар учун "Halol-standart" шаҳодатномасини олиш учун тегишли хизмат моҳияти, хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган восита, маҳсулот ва хоказоларнинг, бевосита хизмат кўрсатаётган шахслар ва хизмат кўрсатиш тартиби мазкур Низомда белгиланган тартибда Ислом дини аҳкомларига мувофиқ ташкил қилиниши талаб қилинади.
2.5. Бажарилаётган ишлар учун "Halol-standart" шаҳодатномасини олиш учун тегишли иш моҳияти, ишларни бажариш учун зарур бўлган восита, маҳсулот ва хоказоларнинг, бевосита ишларни бажарувчи шахслар ва ишларни бажариш тартиби мазкур Низомда белгиланган тартибда Ислом дини аҳкомларига мувофиқ ташкил қилиниши талаб қилинади.

3. Шаҳодатлаш тартиби

3.1. Тадбиркорлар "Halol-standart" шаҳодатномасини олиш учун "Halol-standart" маъмуриятига мурожаат қилишлари, ва маъмурият билан ёзма шартнома тузишлари керак.
3.2. "Halol-standart" маъмурияти шартномада белгиланган тартибда тадбиркорларнинг маҳсулот, хизмат ва ишлари мазкур Низомга мувофиқлиги текшириши керак.
3.3. Тадбиркорлар "Halol-standart" маъмуриятига маҳсулотларни ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган барча хужжатларнинг асл нусҳаларини тақдим этишлари шарт. Агар мазкур ҳужжатлардаги маълумотлар фаолиятнинг Ислом аҳкомларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун етарли бўлмаса, "Halol-standart" маъмурияти тадбиркорлардан кўшимча маълумот талаб қилишлари мумкин. Қўшимча маълумотлар ёзма шаклда тақдим этилиши талаб қилинади.
3.4. "Halol-standart" маъмурияти зарур деб баҳолаган ҳолларда тегишли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган хужжатларга "Halol-standart" маъмурияти билан келишилган ҳолда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш талаб қилинади.
3.5. Агар маҳсулот, хизмат ва ишлар "Halol-standart" маъмурияти томонидан мазкур Низомга мувофиқ деб топилса, тадбиркорга тегишли фаолият тури учун "Halol-standart" шаҳодатномаси тақдим этилади.
3.6. Агар маҳсулот, хизмат ва ишлар "Halol-standart" маъмурияти томонидан мазкур Низомга мувофиқ эмас деб топилса, тадбиркорга тегишли фаолият тури учун "Halol-standart" шаҳодатномаси тақдим этилмайди. Бундай холатда "Halol-standart" маъмурияти тадбиркорлар томонидан йўл қўйшилган хато ва камчиликлар ҳақида уларга асосланган ёзма хулоса бериши керак.
3.7. Тадбиркор хулосани олган кундан бошлаб бир ой муддат ичида "Halol-standart" маъмуриятига хулосада кўрсатилган хато ва камчиликлар бартараф этилгани ҳақида маълумот бериши керак. Сўнг "Halol-standart" маъмурияти тадбиркор фаолиятининг Низомга мувофиқлиги яна бир бор текширади ҳамда махсулот, хизмат ёки ишлар Ислом аҳкомларига мувофиқ деб топилса тадбиркорга "Halol-standart" шаҳодатномасини тақдим этади. Тадбиркор фаолияти бу гал ҳам Низом талабларига мос бўлмаса "Halol-standart" маъмурияти тадбиркорга йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида ёзма хулоса беради. Тадбиркор кейинчалик "Halol-standart" шаҳодатномасини олишни истаса, мазкур Низомда белгиланган тартибда "Halol-standart" маъмурияти билан қайта шартнома тузиш талаб қилинади.

4. Маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш тартиби

4.1. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур ҳом-ашёларга кўйиладиган талаблар:
4.1.1. "Halol-standart" шаҳодатномаси билан тасдиқланаётган маҳсулотларда қуйидаги ҳомашёлардан фойдаланиш қаътиян таъқиқланади:
- ўлимтик (табиий ўлим, электр токи, чақмоқ чақиши, бўғиш, заҳарланиш, уриш, йиқилиш ва хоказолар натижасида ўлган хайвонлар);
- қон (хайвонларни сўйиш жараёнида асосий томоқ қон томирларидан чиққан қон харомдир, лекин Ислом аҳкомларига мувофиқ сўйилган хайвонларнинг мушакларида қолган қон ҳалол);
- чўчқа гўшти, суяклари, териси, ёғи, туклари ва хоказлар;
- одам гўшти;
- Ислом аҳкомларига мувофиқ сўйилмаган хайвонлар гўшти;
- йиртқич хайвонлар (бўри, шер, арслон ва ҳоказолар) ва қушлар (бургут, лочин ва ҳоказолар) гўшти;
- кучук, эшак ва хўтик гўшти;
- хайвонларнинг, шу жумладан Ислом аҳкомларига мувофиқ сўйилган хайвонларнинг (железы внутренней секреция) безлари, сийдик қовуқлари, ўт пуфаги, жинсий олатлари;
- таркибида алкоголь ва наркотик моддалар бўлган маҳсулотлар;
- харом маҳсулотлар ёки бошқа нажас теккан ҳалол маҳсулотлар (харом маҳсулотлар ёки бошқа нажас теккан жойи ювилиб ёки кесиб ташлагандан сўнг асли ҳалол маҳсулотни ишлатиш мумкин).
4.1.2. Мазкур Низомнинг 4.1.1. бандида санаб ўтилган гўшт ва бошқа маҳсулотлардан олинган моддалардан (добавки, наполнители, специи, желатиновые загустители ва хоказолар) фойдаланиш таъқиқланади, тақиқланмаган баъзи “Е” индексли моддалар бундан мустасно.
4.1.3. Мазкур Низомнинг 4.1.1. бандида санаб ўтилган моддалар, шунингдек шу бандда санаб ўтилган хайвонларнинг ёғи, суяклари ва гўштидан табиий йўл билан олинган моддалар қўшилган сут ва сут маҳсулотларидан фойдаланиш таъқиқланади.
4.1.4. Сув хайвонлар, жумладан денгиз ва дарё балиқлари гўшти ҳалолдир. Улардан фойдаланиш фақат чириган бўлсагина фойдаланиш таъқиқланади.
4.1.5. Истеъмол учун яроқли барча мева ва полиз маҳсулотларидан фойдаланиш мумкин.
4.2. Тадбиркорлар маҳсулотларни ишлаб чиқариш мобайнида фақатгина қуйидаги талабларга мувофиқ сўйилган хайвонлардан олинган гўшт ва гўшт маҳсулотларидан фойдаланишлари мумкин:
4.2.1. Хайвонлар балоғат ёшига етган, муомала лаёқатига эга, миллатидан қаътий назар мусулмон бўлган шахс (бундан кейин “қассоб”) томонидан амалга оширилиши керак.
4.2.2. Сўйиладиган хайвон соғлом бўлиб, жумладан унинг гўшти таркибини ўзгартирувчи ёки уни истеъмол қилувчиларга зарар бериши мумкин бўлган касалга чалинган бўлмаслиги шарт.
4.2.3. Қассоб асосий томоқ қон томирларини кесиш жараёнида ўз оғзи билан “Бисмиллоҳ, Аллоҳу акбар” дейиши шарт.
4.2.4. Асосий томоқ қон томирлари ва қизилўнгачни бир маротаба, кутмасдан ва тўхтамасдан каллага иложи борича якин жойдан кесилиши керак.
4.2.5. Фақатгина қоннинг асосий қисми оқиб бўлгандан ҳамда мушакларининг табиий қисқариши тугагандан сўнггина терини шилиш, хайвон танасини қайноқ сувга солиш, патларни юлиш, бўлакларга ажратиш ёки тана қисмларини чопиш мумкин.
4.2.6. Хайвонларни сўйишдан олдин электр токи, болға, болта, ҳаётий нуқталари ёки органларига уриш ёки бошқа усуллар билан хушидан кетказиш таъқиқланади.
4.2.7. Сўйиладиган хайвонлар хозирлигида асбобларни ўткирлаш таъқиқланади.
4.2.8. Хайвонларни ўтмас асбоблар билан сўйиш таъқиқланади.
4.2.9. Бир хайвонни иккинчи хайвон хозирлигида сўйиш таъқиқланади.
4.3. Тадбиркорлар маҳсулотларни ишлаб чиқаришга фақатгина қуйидаги талабларга жавоб берадиган ишчи-хизматчиларни жалб қилишлари мумкин:
4.3.1. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида барча миллат ва дин вакиллари иштирок этишлари мумкин.
4.3.2. Ишчи-хизматчилар маҳсулотларнинг мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқарилиши тартиби ва жараёни билишлари, бу ҳақида махсус ҳужжатга имзо қўйишлари, шунингдек маҳсулотларнинг мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқарилиши тартиби ва жараёни ҳақида Ҳилол.уз маъмурияти саволларига ёзма ва оғзаки тарзда қониқарли жавоб бера олишлари шарт.
4.4. Тадбиркорлар маҳсулотларни мазкур Низом талабларига жавоб берувчи махсус ажратилган бино ва жойларда ишлаб чиқарилишини, шунингдек маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом-ашёларни ва тайёр маҳсулотларни Низом талабларига жавоб берувчи махсус ажратилган бино ва жойларда сақланишини таъминлашлари шарт
4.5. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар мазкур Низом талабларига жавоб бериши шарт.
4.5.1. Ишлаб чиқариш жараёни бошланишидан олдин асбоб-ускуна ва жиҳозлар ўрнатилган тартибда тозаланиши шарт.
4.5.2. Зарур бўлган ҳолларда асбоб-ускуна ва жиҳозлар “ҳалол” ибораси ёки “Ҳ” ҳарфи ёзилиши ёки ўйилиши, ёинки асбоб-ускуна ва жиҳозлар бошқа усуллар билан белгиланиши шарт.
4.6. "Halol-standart" белгиси маҳсулотларга қуйидаги тартибда қўйилиши талаб қилинади:
4.6.1. “"Halol-standart" белгиси” доира ичидаги саккиз бурчакчи юлдуз, араб имлосидаги “ҳалол” ёзуви, ва лотин алифбосидаги “standart” сўзларидан, кирил ёки лотин алифбосидаги “"Halol-standart" томонидан шаҳодатланган” иборасидан (мазкур ибора "Halol-standart" билан келишилган ҳолда бошқа тилларда ҳам чоп этилиши мумкин) ва "Halol-standart" шаҳодатномаси тартиб рақамидан иборат.
4.6.2. "Halol-standart" белигиси қадоқланадиган маҳсулотларнинг ҳар бир ададида бевосита маҳсулот ўраладиган қоғози ёки маҳсус стикер ёрдамида қўйилади. Қадоқланмасдан сотиладиган маҳсулотларда "Halol-standart" белигисини бевосита маҳсулот жойлаштирилган ҳар бир идиш юзасига стикер ёпиштириш орқали кўрсатиш керак.
4.6.3. Маҳсулот номи ва/ёки маҳсулот маҳсулот ўраладиган қоғози Аллоҳ сифатлари ва Қуръони Карим оятларидан фойдаланиш қаътиян ман этилади.
4.6.4. Низомнинг 4.6.1. ва 4.6.2. бандларида кўрсатилган қоидалар фақатгина ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар учун тавсия бўлиб, қолган барча тадбиркорлар учун мажбурийдир.
4.7. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мазкур Низом ва у асосида ишлаб чиқилган ички хужжатлар асосида Ислом дини аҳкомларига мувофиқ ишлаб чиқилишини назорат қилиш ва зарурий диний маросимларнинг ўтказилишини таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши лозим.
4.7.1. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мазкур Низом ва у асосида ишлаб чиқилган ички хужжатлар асосида Ислом дини аҳкомларига мувофиқ ишлаб чиқилишини назорат қилиш ва зарурий диний маросимларнинг ўтказиш вазифаси фақатгина "Halol-standart" Маркази билан келишилган ишчи-ходимлар (бундан кейин “маҳсус ваколатли шахс”) томонидан амалга оширилиши мумкин.
4.7.2. Маҳсус ваколатли шахс маҳсулотларнинг мазкур Низом ва у асосида ишлаб чиқилган ички хужжатлар асосида Ислом дини аҳкомларига мувофиқлигини; ички хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалари киритилишини; маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишлатилаётган хом-ашё, турли модда ва хоказоларнинг мазкур Низом ва у асосида ишлаб чиқилган ички хужжатлар асосида Ислом дини аҳкомларига мувофиқлигини; керак назорат қилиши.
4.8. Маҳсулотларнинг мазкур Низом асосида Ислом дини аҳкомларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар:
4.8.1. Ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг мазкур Низом асосида Ислом дини аҳкомларига мувофиқлигини "Halol-standart" муҳри босилган "Halol-standart" шаҳодатномаси тасдиқлайди.
4.8.2. Хорижга экспорт қилишга мўлжалланган маҳсулотлар учун "Halol-standart" шаҳодатномаси амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа тилларда ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

5. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш тартиби

Фаолияти "Halol-standart" шаҳодатномаси билан тасдиқланаётган савдо муассалалари қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари талаб қилинади.
5.1. Савдо муассасаси сотувчи ва бошқа ишчи-ходимларига кўйилган талаблар:
5.1.1. Савдо муассасаси сотувчи ва бошқа ишчи-ходимлари одатда мусулмонлардан ташкил топиши керак.
5.1.2. Савдо муассасаси сотувчи ва бошқа ишчи-ходимлари маҳсулотларни Ислом аҳкомларига мувофиқ тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ тартиб-қоидаларни билишлари шарт.
5.1.3. Савдо муассасаси сотувчи ва бошқа ишчи-ходимлари истеъмолчи ва муштарийларга саранжом ва тоза кийимда хизмат қилишлари керак.
5.1.4. Савдо муассасаси сотувчи ва бошқа ишчи-ходимлари истеъмолчилар ва муштарий билан Ислом дини аҳкомларига мувофиқ муомалада бўлишлари керак.
5.2. Савдо муассасасида сотилаётган маҳсулотларга қўйилган талаблар:
5.2.1. Савдо муассасасида сотилаётган маҳсулотларга харом ёки шубҳали бўлган маҳсулотлар аралашмаслиги шарт.
5.2.2. "Halol-standart" белгиси ёки маҳсулотларнинг ҳалоллигини тасдиқловчи бошқа белгилари бўлган маҳсулотлар тегишли шаҳодатнома ёки сертификатга эга бўлиши лозим.
5.2.3. Маҳсулотларнинг ҳалоллигини тасдиқловчи шаҳодатнома ёки сертификатлар имкон қадар истеъмолчиларга қулай бўлган жойларда осиб қўйилиши керак.
5.3. Савдо муассасаси бинолари олиб борилаётган фаолият тури учун мос бўлиши керак.
5.4. Савдо муассасаси асбоб-ускуналари ва жиҳозлари олиб борилаётган фаолият тури учун мос бўлиши керак.

6. "Halol-standart" Маркази ходимлари

6.1. Маҳсулот, хизмат ва ишларнинг Ислом дини аҳкомлариги мувофиқлиги текширувчи ва тасдиқловчи ходимлар (бундан кейин “"Halol-standart" ходими”) "Halol-standart" Маркази бошлиғи томонидан тайинланади. Фақатгина мусулмонлар "Halol-standart" ходими бўлишлари мумкин.
6.2. "Halol-standart" ходими маҳсулот, хизмат ва ишларнинг Ислом дини аҳкомлариги мувофиқлиги текшириш ва тасдиқлаш жараёнида мазкур Низомга риоя қилиши шарт. "Halol-standart" ходими "Halol-standart" Маркази бошлиғига ҳисобот беради.
6.3. "Halol-standart" ходими ваколатлари "Halol-standart" Маркази томонидан берилган гувоҳнома ва ишончнома билан тасдиқланиши шарт.
6.4. "Halol-standart" ходими чакана ва улгуржи савдо муассаларида сотилаётган маҳсулотларни доимий назорат қилиши ва улардаги маҳсулотларнинг ҳалоллигини кўрсатувчи маҳсус белги ва/ёки ёзувларни кўрса, маҳсулотлар тегишли бўлган муассаса ва/ёки шахслардан тегишли шаҳодатнома ёки сертификат нусҳаларини кўрсатишларини талаб қилиши мумкин.
6.5. Агар Ҳалол.уз ходимининг 6.4. бандида белгиланган тартибда талаблари қондирилмаса ва/ёки кўрсатилган шаҳодатнома ёки сертификатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа уйғонса "Halol-standart" ходими шикоятлар китоби ўз эътирозини қайд этиши, бу ҳолат бўйича "Halol-standart" Марказига хабар ва батафсил маълумот бериши, шунингдек амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа чора-тадбирларни кўриши шарт.

7. " Halol -standart" Марказининг дойимий қўмитаси

7.1. Қўмита Марказ "Halol-standart" Марказининг олий органи ҳисобланади.
7.2. Қўмита таниқли дин пешволари ва Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа соҳа вакилларидан ташкил топади.
7.3. Қўмита умумий еттита аъзога эга бўлиб, Қўмита аъзолари Қўмита фаолиятини юрғазиш учун бир аъзони Раис қилиб сайлайдилар.
7.4. Қўмита мухокамасига хавола қилинган масалалар Қўмита йиғилишларида кўриб чиқилади. Қўмита йиғилиши камида бешта аъзо иштирок этсагина йиғилиш ваколатли ҳисобланади. Қўмита йиғилишида иштирок эта олмаган аъзолар Қўмита мухокамасига хавола қилинган масалалар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдириши мумкин.
7.5. Мухокамадан сўнг Қўмита қўйилган масалалар бўйича қарор қабул қилади. Қарорлар Қўмита аъзолари овоз бериши йўли билан қабул қилинади. Қўмита аъзолари бетараф овоз беришлари мумкин эмас. Қўмита Раиси йиғилишда иштирок этаётган бошқа аъзолар овоз бергандан сўнггина овоз бериши мумкин.
7.6. Қўмита қарори қабул қилиниши учун камида тўртта аъзо Қарорни тасдиқлаб овоз бериши керак. Бунда Қўмита йиғилишида иштирок эта олмаган аъзоларнинг фикри ҳам инобатга олинади.
7.7. Қўмита муҳокама қилаётган масала бўйича ихтисослашган маълумот олиш учун тегишли соҳа мутахассисларни ўз йиғилишларига таклиф қилиши ёки уларнинг ёзма хулосаларни инобатга олишлари мумкин. Бундан мутахассислар Қўмита қарорлари қабул қилиниши жараёнида овоз беришлари мумкин эмас.
7.8. Қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш Қўмитанинг мутлоқ ваколатига киради:
7.8.1. Эксперт гуруҳининг хулосасини текшириш
7.8.2. Низмоларни тасдиқлаш
7.8.3. Қойидаларни тасдиқлаш
7.8.4. Чет эл ҳамкорлар билан алоқа қилиш ваколатини бериш
7.8.5. Марказ фаолияти билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш
7.9. Шикоятлар билан ишлаш гуруҳини ташкил қилиш
7.10. Қўмита аъзоларининг рўйхати halol.uz сайтида чоп этиб борилади.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.