Хабарлар
PDF Печат E-mail
Колбаса махсулотларига чўчқа гўшти қўшиладими?

Бугунги кунда озиқ-овқат дўконларининг деярли ҳаммасида "ҳалол"  белгиси қўйилган маҳсулотларни  учратиш мумкин.
Гўшт ва колбаса маҳсулотларига бундай белги қўйилиши ушбу маҳсулотларни тайёрлашда ислом шариати қоидаларига риоя қилинганлигини билдиради. Бироқ сотувдаги маҳсулотларнинг ҳаммаси ҳам  харидор ишончини қозона  олмайди. Ўқувчимизнинг қуйидаги хатида шулар ҳақида ёзилган: Ассалому алайкум! Мен муслима аёлман, шу муносабат билан ҳалол гўшт ва колбаса маҳсулотларини сотиб олишда маълум қийинчиликларга дуч келаман.   Шаҳар дўконларида  “ҳалол” деб ёзилган  гўшт ва колбаса маҳсулотларини  кўплаб учратиш мумкин, бироқ ушбу маҳсулотларнинг мазаси яхши хушхўр деб бўлмайди.
Яқинда хорижга дам олишга боргандим. Олмон дўкон/маркет/ларининг  бирига кириб, “ҳалол” белгили маҳсулотларнинг хилма-хиллиги хайратда қолдирди, колбаса ва сосискалар мазаси ва хушхўрлиги ажаблантирди.
Билишимча дунёнинг кўп давлатларида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқариш барқарор соҳа сифатида тадбиркорларни  ўзига жалб қилгани холда,  халқи асосан мусулмонларнинг муқаддас китобида кўрсатилган қоидаларга риоя этиши лозим бўлган  Озарбайжонда   негадир бундай маҳсулотлар тури жуда кам етиштирилади.      
Сотувда “ҳалол”лик белгиси қўйилган маҳсулотларнинг ҳалоллигига қанчалик ишониш мумкин, деган яна бир савол  мени ташвишга солади.
Сохта  “ҳалол”  белгилари ҳақида  оммавий ахборот воситаларида шунингдек  танишлар билан бўлган суҳбатларда ҳам кўп маротаба эшитиб турамиз. Ўқиб эшитганларимиз қанчалик ҳақиқат эканлигини билиш истагида ҳурмат билан Марям Мамедова.

Колбаса махсулотларига чўчқа гўшти қўшилади

Бутун дунё мусулмонлари учун “Ҳалол”лик белгиси ушбу маҳсулотни тайёрлашда шариат қонун қоидаларига риоя қилинганлигини тасдиқлайди.
Бироқ озод истеъмолчилар иттифоқи раҳбари Аюп Гусайнов Озарбайжонда “ҳалол” белгиси остида сохта “ҳалол” маҳсулотларининг ҳам сотилиши ҳақида қуйидагиларни айтди:
“Мутахассисларимиз ўтказган мустақил тадқиқотлар  “ҳалол”лик белгиси ила  сотувда бўлган колбаса  ва сосискалар аслида ҳалол эмаслигини кўрсатди.  Ишлаб чиқарувчилар бу ҳолатни яшириб ҳам ўтиришмади. Тадбиркорларнинг баъзи бирлари мен билан шахсий суҳбатда  “ҳалол” колбаса ишлаб чиқаришда чўчқа гўштидан фойдаланишини тан олган. Англашимизча улар ишлаб чиқариш давомида шариатнинг бошқа талабларига хам риоя қилишмайди” -дейди А.Гусайнов.
Колбаса ишлаб чиқаришда чўчқа ёғи маҳсулотнинг асосий таркибий қисми эканлиги ва  ўрнига думба ёғи ишлатиш қимматга тушиши шундай сохтакорликларга олиб келмоқда.
Бу Озарбайжонда “ҳалол” гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар йўқ дегани эмас,  табиийки шаърий  “ҳалол” гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бир неча корхона бор –дейди А.Гусайнов.
Хозирги кунда ҳақиқатдан ҳам  “ҳалол” маҳсулотлар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатни Ковқоз мусулмонлари идораси  (КМИ) бермоқда.
КМИ вакиллари бевосита корхонанинг ўзида ишлаб чиқариш жараёнини бошидан охиригача кузатиб иш давомида шариат қоидаларига риоя қилинаётганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг  “ҳалол” сертификатини бермоқдалар.
КМИ матбуот хизмати раҳбари  Р. Дадашевани сўзларига қараганда “ҳалол”лик сертификати фақатгина икки компанияга берилган, буларнинг  бири Баку шаҳридаги “SАВ” ва иккинчиси Ганжа шаҳридаги “Halal Qida”, бу корхоналарда чўчқа ёғи ўрнига думба ёғи эмас балки товуқ териси ва сув ўсимликлари қоришмасидан фойдаланилади. Шунинг учун “ҳалол”лик маҳсулот таннархига таъсир қилмаган.
Сохтакорликларга чек қўйишнинг ягона йўли –“ҳалол” стандартини расман жорий этишдир.
Давлат стандартлаштириш ва метралогия қўмитаси райиси Рамиз Гасанов –бир қатор ислом давлатларида жумладан Озарбайжонда шундай стандартни жорий этиш йўлида ҳаракатлар қилинмоқда,  деди.
Ҳозирги вақтда чўчқа гўшти ва ёғи ишлатилмайдиган  янги  техник усулда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Бироқ  колбаса ва сосиска ишлаб чиқариш стандарти шартларида чўчқа ёғи қўшиш назарда тутилган. Шунинг учун маҳсулотларга қўйилган  “ҳалол”лик белгиси  маҳсулотлар савдо маркаси сифатида кўриш мумкин. Асло ишлаб чиқариш стандарти белгиси сифатида қабул қилиб бўлмайди.

Бу  қизиқ

Бугунги кунда ҳалол-бизнес саноати бутун дунёда ривожланаётган сердаромат соҳага айланди.
Малазияда чоп этиладиган  Halal jounal келтирган маълумотга кўра бугунги кунда озиқ-овқат дунё бозорининг 16%  ҳалол маҳсулотларни ташкил  этади.  Аргентина ва Бразилиядан ҳалол белгиси қўйилган товуқ, Янги Зенландия эса ҳалол қўй маҳсулотларини дунё бўйлаб тарқатади.  Tesco, McDonalgs  ва Nestte каби дунёга танилган компаниялар мусулмонлар учун маҳсулотлар тайёрлашни доимо ошириб бормоқдалар. Кўпгина давлатларда “ҳалол” ресторанлар очилмоқда. Хўрандалар ушбу ресторанларда  егуликлари шариат қонунлари асосида тайёрланганига шубҳасиз ишонишлари мумкин.
Американинг ConAgra, Tyson, Oskar Mayer каби  компаниялари  охирги  йиллар  мобайнида ҳалол гўшт  маҳсулотлари савдосини 70% га оширди.
“Ҳалол” стандарт шартларини ишлаб чиқариш ва жорий этиш Озарбайжон учун ўта муҳим жиддий масала.
Бугунги кунда харидор сохта ҳалол маҳсулот сотиб олишликдан ҳимояланмаган,  чунки савдо дўконларида маҳсулотнинг ҳалоллигини аниқлаш имконияти йўқ.
Ҳозирча мутахассислар ҳалол стандарт шартларини тасдиқ этиш устида бош қотиришар экан, биз эса шубҳали маҳсулотларни сотиб олишдан бошқа “илож”имиз йўқ.  

DEVAMM марқази раҳбари Гажи Илғор Иброҳим ўғлига мурожаат қилиб, ҳалол маҳсулотлар тайёрлашда шариат талаблари ҳақида сўрадик. У киши маҳсулот тайёрлашнинг барча  босқичларида шариат талабларига риоя қилингандагина унга  “ҳалол” деган белги қўйиш мумкинлиги ҳақида қуйидагиларни айтди:
Истеъмолга яроқли ҳалол гўшт тайёрлашда маълум қоидаларга риоя қилиниши жумладан
- сўйиладиган мол (ёки ҳайвон )соғлом бўлиши
–сўйганда тезлик билан кекирдаги ва йўғон қон томирини узиш орқали молнинг танасидан қонни чиқариб юборишга ҳаракат қилиш.
-сўйилганда ва сўйишдан олдин уни қийнамаслик
- бошқа мол ва ҳайвонларни олдида сўймаслик
-пичоқни ҳайвон олдида чархламаслик
-сўйишда молни қиблага қаратиб “Бисмиллоҳ Аллоҳу Акбар”  дея сўйишлик
-сўйилган молнинг танасида қон қолмаслигига эътиборни қаратиш кераклигини Илғор Иброхим ўғли таъкидлади.

Хавф хатардан сақланиш

Сўйиш олдидан қўрқиб кетган ҳайвоннинг танасида биокимё ва физиологик кўрсаткичлар кескин ўзгариши исботланган, жумладан  катехоламин  туркумидаги “қўрқув гармонлари ”деб аталувчи адреналин дофаминлар кўп ишлаб чиқарила бошлайди, бу вақтда сўйилган ҳайвон гўштини истеъмол қилиш эса инсонга зарар келтириши мумкин.
Сўйилган ҳайвон танасидаги қолган илиқ қон касал тарқатувчи бактерияларга уя бўлиши илмий жиҳатдан тасдиқланганлиги шарий қоидаларнинг нақадар тўғрилигини яна бир исботидир. Бундай гўштни истеъмол қилиш хар хил касалликларни келиб чиқаришига сабабчи бўлиши мумкин.
Ҳалоллик инсонни соғлиги ва руҳига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган барча зиён заҳматдан асраниши учун зарурат сифатида Аллоҳ томонидан берилган неъматдир.
Чўчқа гўшти, оқизилган  қон, ўлимтик, нажас еган ҳайвон гўшти, Аллоҳ номи ила сўйилмаган, шариат талабларига риоя қилинмай сўйилган, тайёрлов давомида ҳаром  қўшимчалар ишлатилган маҳсулотлар “ҳалол” бўлмаган гўшт маҳсулотлари қаторига киради, дейди Илғор Иброҳим ўғли.
Унинг сўзларига қараганда Озарбайжонда асосан шариатнинг бу қоидаларига риоя қилинади.
Хусусий тадбиркорлар ҳам катта хўжаликларда ҳам одамлар бу қоидалардан воқиф ва имкон даражасида риоя этишга  ҳаракат қилишади. Тўғри баъзан маҳсулот тайёрлашда   шариат қоидалари бузилаётгани ҳақида маълумотлар келиб туради.
Доимий кузатиш мумкин бўлмаганлиги сабаб у ёки бу корхонада шариат қоидаларига риоя қилинаётганлигини тасдиқлаш ёки инкор этиш қийин. Тақводорлар ишончли кафолатланган гўшт ва гўшт маҳсулотларини сотиб олишга ҳаракат қилишади. Бу соҳада мусулмонларнинг кенг жамоатчилик асосидаги назоратини ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деди мутахассис.

Абу Жамшид таржимаси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.