Баъзи ширкатлар ишлаб чиқараётган озиқ-овқат маҳсулотларини «генетик коди ўзгартирилмаган, соф табиий маҳсулот» - дея реклама қилишади. Бундан биз истеъмол қилаётган озиқ-овқатларнинг ичида гени ўзгартирилганлари борлигини англаш мумкин. Гени ўзгарган озиқ-овқатларнинг организмга зиёни борми? Ўзбекистонда ген муҳандислиги йўналишидаш ишлар қай даражада? Мақолада шу каби саволларга жавоб топасиз. 21 асрнинг глобал муаммоси - очликми? Дунё аҳолиси 4 миллион йилда ўз нуфусини 2 миллиардга етказган, Бироқ яна 2 миллиардга ошиши учун 46 йил, кейинги икки миллиард учун эса бор-йўғи 22 йил етарли бўлди. БМТ нинг маълумоти бўйича, 2050-йилга бориб, дунёда аҳоли сони 9 миллиард, айрим ҳисоб-китобларга қараганда эса 14 миллиардга етиши мумкин экан. Мазкур кўрсаткичлар аҳолининг ўртача умри узайганлиги, ўлимнинг эса камайганлигини кўрсатади. Бу миқдордаги аҳолини ичимлик суви, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш келгусида муаммога айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Инсоният нуфуси геометрик, озиқ-овқатлар эса арифметик прогрессияга биноан ўсиб бормоқда. Сўнгги йилларда глобаллашаётган иқлим ўзгаришлари, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, экологик муаммолар, қурғоқчилик, тупроқ шўрланиши, зараркунанда ҳашаротлар ва фитовируслар таъсирида ўсимликларнинг нобуд бўлиши ёки кам ҳосил бериши, тайёр озуқа маҳсулотларини истеъмолчига етказиб беришдаги қийинчиликлар туфайли уларнинг айниши каби омиллар бу муаммони янада жиддийроқ кўринишга келтирмоқда. Хўш, бундай глобал даражага чиқиб улгурган муаммога олимлар қандай ечим излаяптилар? Ген муҳандислиги, клонлаш, биотехнологик усуллар орқали геноми ўзгартирилган ўсимлик ва ҳайвонлар етиштирилаётганлиги ҳақидаги хабарлар жаҳон матбуотида тез-тез чоп этиладиган бўлиб қолди. Чунки ҳозирча озиқ-овқат муаммосига айнан мана шу йўллар орқали ечим изланмоқда. Нефть, кўмир ва газ шу тарзда тежалмасдан ишлатилар экан, энергия манбалари 40-50 йил ўтиб поёнига етиши мумкин. У ҳолда инсоният хавфли бўлса ҳам ядровий энергияга мурожаат қилишга мажбур. Шунинг учун эрта-индин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишда ҳам трансген ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтиришга эҳтиёж пайдо бўла бошлайди. Негаки, генетик ва биокимёвий усуллар орқали ҳужайрадаги бирор моддани синтезловчи генларни фаоллаштириш ва керак бўлмаган ген фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳамда шунинг эвазига серҳосил, тезпишар, шу билан бирга турли зараркунанда ҳашарот ёки вирусларга чидамли трансген ўсимликлар, сергўшт, серсут трансген ҳайвонлар олиш мумкин. Фойда-зарар дилеммаси Албатта, ген муҳандислиги ва биотехнология йўналишидаги оламшумул ютуклар талқинида жамоатчилик орасида қарама-қарши фикрлар йўқ эмас. Бундай ташвишли хабарлар республикамиз матбуотида ҳам чоп қилинмоқда. Бироқ, мавзуга кенгроқ назар билан қарашни давр тақозо этади. Аввало, ген муҳандислиги усуллари қўлланилаётган ва деярли ҳеч қандай эътирозларга учрамаган соҳаларни таъкидлаб ўтсак. Булар, жумладан, криминалистикада молекуляр дактилоскопия (яъни ДНК орқали шахсиятни аниқлаш), тиббиётда ирсий касалликларга ташхис қўйиш ва даволашда, вакциналарнинг янги авлодлари ҳамда доривор модцалар синтези, турли микробиологик тадқиқотларда фойдаланиш. Шов-шувли баҳс мунозаралар асосан ген муҳандислиги усулларини озиқ-овқат маҳсулотларига қўллаш масаласида, аниқроғи, гени ўзгартирилган озуқаларнинг инсон организмига қанчалик зарарли ёки безарар экани борасида бўлмоқда. Тўғри, ҳар бир илмий кашфиётни фойдали тарафга ишлатиш мумкин бўлганидек, зарарли томонга ҳам қўллаш мумкин: атом энергетикаси ва атом бомбаси каби. Муҳими уни кимлар, қайси мақсадда ва қанчалик биоэтика қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлатишида. Битта ўсимлик ёки ҳайвон ҳужаираси минглаб генлардан ташкил топгани боис, бир-иккита генни кўчириш, организм тузилишида янги бир турни ҳосил қилмайди. Масалан, 80000 та гени бўлган буғдойга иккита геннинг қўшилиши 0,0025% нисбатида ўзгаришга сабаб бўлади. Бир-биридан жуда фарқли организм, балиқ ва помидор орасидаги маълум генетик маълумотлар чатиштирилиши ёки алмаштирилиши мумкин. Геном бутунлиги бузилмайдиган даражадаги ўзгаришлар ушбу мавжудотларнинг бошқа бир турга ўтишига сабаб бўлмайди. Балиқ - балиқлиги, помидор - помидорлигича қолаверади. Кўчирилган янги генлар, бу организмдаги мавжуд бир ёки бир нечта хусусиятларни кучайтиради, холос. Ҳозирги кунда ривожланган баъзи мамлакатларда ўсимлик геномини ўзгартириб, ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, жумладан, оқсил, углевод, мой ва биологик фаол моддаларни ишлаб чиқаришда ўсимлик ҳужайрасини «биофабрика» сифатида ишлатиш йўлга қўйилмоқца. Бир сўз билан айтганда, ўсимлик тўқималари инсон учун керакли бўлган озиқ-овқат, уларнинг қўшимчалари, дори-дармон ва бошқа моддаларни олиш учун «реактор» бўлиб хизмат қилмоқда. Йилдан йилга геноми ўзгартирилган ўсимликлар ҳосили кўпайиб боряпти. Жумладан, дунёда етиштирилаётган соянинг 75 фоизи ва маккажўхорининг 35 фоизини геноми ўзгартирилган трансген ўсимликлар ташкил қилади. Ўсимлик ҳужайрасидаги генлардан фақат биттаси ўзгарган ёки ягона бегона ген ҳужайрага киритилган бўлса, булар иккинчи даражали геноми ўзгарган ҳисобланади. Бугун дунё бозорига иккинчи даражали геноми ўзгартирилган ўсимликлар кириб келмоқда. Мутахассислар бундай ўсимлик навларини инсон учун зарарсиз деб ҳисобламоқдалар. Сўнгги йилларда дунё қишлоқ хўжалигида 80 дан ортиқ трансген ўсимлик навлари етиштирилмоқца. Маълумки, хўжаликдаги экинлар ҳосилининг 30 фоизи микроорганизмлар, вируслар ва бошқа зараркунандалар томонидан йўқ қилиб юборилади. Айрим замбуруғлар ўзларидан инсон учун хавфли бўлган токсинлар ишлаб чиқарадилар. Геноми ўзгартирилган трансгенли ўсимликларнинг янги навлари эса мана шундай зарарли микроорганизмларга қарши самарали кураша олади. Айрим маълумотларга қараганда, гўё трансген ўсимликларнинг мевалари зарарлилиги учун Европа бозорига кириши таъқиқланган эмиш. Бироқ, яқинда Бутун дунё савдо бирлашмаси трансген маҳсулотларни Европа бозорига киритиш масаласини кўриб чиқци. Ана шу уюшманинг билдиришича, тортишувлар илмий асосда бўлмасдан, рақобатчилик ва протекционизм асосида вужудга келган. Мана, икки йилдирки, АҚШ ва Канадада етиштирилган трансгенли мевалар Европа бозорида сотилмоқца. Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (WHO - WORLD HEALTH ORGANIZATION) маълумотига кўра, кўпгина давлат ташкилотлари геноми ўзгартирилган маҳсулотларни махсус баҳолаш жараёнидан ўтказиш лозим, деб ҳисоблайди. Трансген озуқаларнинг инсон саломатлигига асосан уч жиҳатдан таъсир қилиш эҳтимоли бор: аллергик реакция, ген кўчиши ва ауткроссинг. Ҳозиргача савдога чиқарилаётган трансген озуқаларда аллергик таъсир кузатилмаган. Ген кўчиши, яъни геннинг трансген озуқадан ошқозон-ичак трактидаги бактерияга ўтиши асосан атнибиотикка бардошли бўлган генларга тааллуқли. Гарчи ўтиш эҳтимоли паст бўлса-да, экспертлар трансген озуқаларда бундай генларни ишлатмаслик борасида тавсиянома чиқарганлар. Ауткроссинг - генларнинг трансген ўсимлиқцан бошқа соф ўсимликларга табиий тарзда кўчиши бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига билвосита таъсир этиши мумкин. Масалан, чорвачилик учун етиштирилган трансген ўсимликдаги ген, инсонлар учун етиштириладиган ўсимликларга ўтиши каби. Бу эса трансген ўсимликлар билан оддий ўсимликлар орасида қатъий чегара қўйилишини тақозо қилади. Биздаги ва чет эл матбуотидаги мазкур маълумотлардан бошқа, геноми ўзгартирилган ўсимликларнинг хавф-хатари ҳақидаги ўта муболағали танқидий фикрларнинг аксарияти фан оламидан йироқ бўлган дилетантларга хосдир. Қўшма Штатларда, 10-15 йилдан буён, миллионлаб тонна озиқ-овқат маҳсулотлари геноми ўзгартирилган ўсимликлар ҳисобига олинади. Тўғри, айрим бадавлат Европа мамлакатлари ички бозорларига трансген ўсимлик маҳсулотларини киришини чеклаган эдилар. Лекин бу ҳол, юқорида таъкидлагакимиздек, бозор иқтисодиётига асосланган фирмалар ўртасидаги бешафқат рақобат ва бир-бирини ҳар хил усуллар билан қоралайдиган протекиионизм натижаси эди, холос. Трансген организмларга оид тадқиқот ишларида асосий омил инсон учун қайси бири зарарли ва қайси бири зарарсиз эканлигини аниқлаш, шунга асосан навларни селекция асосида танлаб боришдан иборат. Хуллас, ген муҳандислиги табиат дастурхонидаги турли-туман беҳисоб неъматлардан баҳраманд бўлиш имкониятини янада кенгайтиришга хизмат қилса, не ажаб? Юртимизда трансген озуқалар истиқболи Ҳозирги кунда олимлар ирсияти қисман ўзгартирилиб, турғун ҳолатга келтирилган бир қанча трансген ўсимликларни етиштиришди. Жумладан, тузли муҳитга чидамли донли, дуккакли, сабзавот ва мойли ўсимлик навлари етиштирилган. Хитой олимлари томонидан кучли шўрхок ерларда ўсиб ҳосил берувчи шоли, помидор ва соя навлари қишлоқ хўжалигига тавсия этилган. Мазкур навлар ҳудудининг 33 миллион гектар майдони кучли шўрланган Хитойда давлат раҳбарияти томонидан маъқулланган. Бу борада япон ва ҳинд биологлари ҳамкорликда геноми ўзгартирилган янги шоли навини олишгани ҳам эътиборга молик. Ушбу шоли нави таркибида туз миқдори 11-12 г/л бўлган сувда ҳам ўсиб ҳосил беради. Бу миқдор биздаги зовур ва заҳкашлардан чиқадиган сув таркибидаги туз миқдоридан 2-3 маротаба ортиқдир. Ваҳоланки, бизда бундай шўр сувлар чўлли ҳудудларга чиқариб ташланади. Демак, келгусида ана шундай сувлардан ҳам трансген ўсимликлар учун фойдаланиб, ўта юқори концентрацияли, аномаль сувларни Орол денгизи томон йўналтириш мумкин. Мамлакатимизда тупроқ ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигидаги экинларнинг сермаҳсул, касалликларга ҳамда шўрланган муҳитга чидамли навларини турли усуллар билан етиштириш муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Республикамиздаги текис ерларнинг 75 фоизи чўлдан иборат. Аксарият қисми табиий омиллар таъсирида шўрланган тупроқлардир. Ҳозирги кунда экин майдонларининг 60 фоиздан ортиғи шўрланган. Агар сув таркибида туз 5 г/л ни ташкил қилса, у кучли шўрланган бўлиб, маданий ўсимликларни суғоришга яроқсиз ҳисобланади. Галофитлар деб номланган ўсимликлар кучли шўрланган ерларда қийналмасдан ўсиб ривожланади. Чунки уларнинг илдиз тўқимала ҳар хил органик бирикмаларнин концентрацияси юқори бўлиб, б ўсимлик танасига ортиқча туз киришдан сақлайди. Галофитларнинг бундай хусуси уларнинг ирсиятидаги тузли муҳитга мослаштирувчи махсус генлар билан боғлиқ. Ген муҳандислиги усуллари ёрдамида галофитларнинг мана шу генларини ажратиб бошқа ўсимлик геномига жойлаштириш мумкин Тузли муҳитга мослашган транен ўсимлик навлари худди Мичурин томонидан пайванд ёки селекция асосида етиштирилган олма навлари каби инсон учун зарарсиздир. Улар юртимиз қишлоқ хўжалиги учун имкониятлар очади. Жумладан, бир неча миллиард кубометр коллектор дренаж сувларидан фойдаланиш ва миллионлаб гектар шўрланган ерларни ўзлаштириш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, озиқ-овқат ҳамда минглаб деҳқонларга қўшимча ер ва қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш каби жиддий муаммоларни ҳал қилиш имконини беради. Айни пайтда трансген ўсимлик ҳужайра ва тўқималарида органик бирикмаларни оддий ўсимликка нисбатан бир неча марта кўп тўплаши унинг совуққа чидамлилик қобилиятини оширади. Демак, бундай ўсимлик турларини Шимолий вилоятларимизда, совуқ шароитда ҳам экиб ҳосил олиш имкони мавжуд. Келгусида ўзимиз ҳам маҳаллий ўсимликлар асосида тузли муҳитга чидамли трансгенли навларни етиштиришимиз мумкин. Масалан бўйи 10 м, диаметри 1 м атрофида бўлган саксовул, минералланган таркибида 40 г/л туз бўлган муҳитда бемалол ўсаверади. Шу ўсимлик ажратиб маҳаллий қишлоқ хўжалик экинларига ўтказиш мумкин. Бу каби илмий муаммоларни якка ҳолдаги илмий ходим ёки лабораторияларга топширмасдан, Қишлоқ хўжалик вазирлиги, сув хўжалиги мелиорацияси, уруғчилик шахобчалари билан биргаликда мўйан дастур асосида ҳал қилиш янада мақсадга мувофиқдир. (Ирмоқ) Бекжон ТОШМУҲАМЕДОВ,биология фанлари доктори, академик. Мухсин ВАЛИХОНОВ,биология фанлари доктори, профессор Гени ўзгартирилган (Genetically Modified) маҳсулот ёки организм - ген муҳандислиги усуллари ёрдамида бир организмдан (тўғрироғи ДНК сидан) бир ёки бир нечта генни бошқа организмга (ДНКсига) сунъий кўчириш натижасида ҳосил бўлган тирик организмдир. Мақсад - тирик организмдаги илгари бўлмаган фойдали хусусиятни бошқа организмнинг генидан ўзлаштириш ва серҳосил, касалликка чидамли навлар етиштириш
|