Чўчқа териси қайси маҳсулотларда ишлатилади?
Огоҳ бўлинглар, чўчқа териси ҳаром бўлишига қарамай, барча чарм маҳсулотларда қўлланилаётганини кўряпмиз. Уни оёқ кийимларда (туфли ва красовкалар ва ҳоказо), курткаларда, шунингдек сумка, портфель, ҳамён ва ҳоказоларда кўп ишлатишяпти. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, чўчқа териси чарм маҳсулотларнинг нафақат устки, балки ички қисмида ҳам ҳам кўп учрайди (огоҳ бўлинглар!).
Чўчқа териси нима учун ишлатилади?
Чўчқа териса кўп мамлакатларда - хусусан миллий бозоримизнинг салмоқли улушини ўз маҳсулотлари билан таъминлайдиган Хитойда - арзон ва бемалол топиладиган нарса. Ундан ташқари, чўчқа териси бошқа териларга, масалан қора мол терисига қараганда енгилроқ. Айнан шу сифатлари учун чўчқа териси бозори ривожланган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, чўчқа териси бошқа териларга қараганда кўримсизроқ. Айнан шунинг учун кўпинча чарм маҳсулотларнинг устига бошқа терилардан ишлатиб, маҳсулот ичига эса арзонроқ бўлган чўчқа териси қўлланилганини кўришимиз мумкин. Бундай маҳсулотларни сотиб олмаслик учун ҳаридордан яна ҳам кўпроқ диққат-эътибор талаб қилинади.
Чўчқа терисини қандай ажратиб олиш мумкин?
Чўчқа териси бошқа чармларга қараганда юпқароқ бўлади. Кўпинча чўчқа териси замжга ўхшаб ишлов берилади. Чўчқа терисини аниқлашнинг энг оддий усули тери юзасида хос тешикчалар бор-йўқлигини текширишдан иборатдир. Барча чўчқа териларида уч бурчак шаклида жойлашган майда тешикларни кўриш мумкин. Бу тешикчалар терига ишлов берилса ҳам шаклини йўқотмаслиги билан ажралиб туради. Лекин ишлов турига ёки терининг олди ёки орқа томонига қўлланилганига қараб тешикларни кўз билан илғаш бироз қийинлашиши мумкин. Чўчқа териси маҳсулотнинг ички қисмида қўлланилганда ёки маҳсулотлар ёпиқ бозор ёки бошқа савдо расталарида ҳарид қилинганида уни аниқлаш яна ҳам қийинлашади. Бундай ҳолларда терини ёруғ жойларда (қуёш ёки чироққа яқинроқ тутиб) кўриш маслаҳат берилади.
Қўшимча маълумот ва фатволар
Чўчқа гўшти Кошер(аҳли китоблар суйган) гўшт ҳалолми? Чўчқа гўштини истеъмол ҳақида Чўчқа боқиш ҳақида Чўчқа териси бўлган оёқ кийим Чўчқа гўштини билмасдан истеъмол қилсак... Қатрон Чўчқани ғайридинларга сотиш «Гизо ва даводаги харом килинган ва нажас бўлган моддалар хакидаги карор»
ЕЙИЛМАЙДИГАН ҲАЙВОНЛАР ҲАҚИДА ҲАЛОЛ КАСБ ТАЛАБИ ҲАҚИДА Е-322 моддаси САҲИҲ, БОТИЛ, ФОСИД ВА МАКРУҲ САВДО “Чўчқа гўшти ва саломатлик” Соғлиқ ва бадантарбия Моида сураси, 3 оят тафсири
|