Хабарлар
PDF Печат E-mail
Протеин ногирони

Оқсил(протеин) мушакларнинг ўсиши учун энг яхши қурилиш ҳом ашёси.

Оқсил икки кўринишда учрайди:

1.    Табиий оқсил - бу ҳайвонлар, қушлар, балиқлар, тухум, сут, ўсимликлар ва бошқалардан олинган оқсиллар. Яъни, табиий дунёда мавжуд бўлган оқсиллар.
2.    Табиий бўлмаган оқсиллар уларни спорт оқсиллари деб ҳам аталади.

Уларнинг фарқи нимада?

1. Табиий оқсиллардан фойдаланганда организм танага жуда катта фойда олади ва бундай оқсилларни қабул қилишда организм но табиий оқсилларга нисбатан ҳавф паст бўлади.

•    Биринчидан Яратгувчи шундай яратганки, табиий оқсил ёғлар билан комплекс ҳосил қилиб керакли миқдорда организмга сўрилади, оқсилнинг сўрилмаслиги касаллик бўлиб уни даволаш керак.
•    Иккинчидан оқсилнинг тўғри сўрилиши оқсил қандай турда бўлишига қарамай доим ёғлар орқали сўрилади, бунда ёғ миқдори турлича бўлиши мумкин. Қодир Аллоҳ шундай яратганки, реакция учун ёғ миқдори ҳам етарлича бўлади, биз буни тухумдаги оқсил ва ёғда, сутда кераклигича оқсил ва ёғ борлигида ва яна гўшт, сабзавотларда кўришимиз мумкин. Шу сабабли оқсил, ёғ ва элементларни сўрилиши жуда соз, зарарсиз бўлади. Агар сиз тухумни оқсилини олиб, сариғини ташлаб юбараётган бўлсангиз, унда аллақачон оқсил танангизга қийинчилик билан сўрилаяпти (албатта бу кам миқдорда сезилмайди, аммо мунтазам шу ҳолатда истемол қилиш муаммоларга олиб келади).

2.  Нотабиий оқсилларни истемол қилганда организм асосан ёғлардан тозаланган соф оқсилни қабул қилади ва оқсилнинг олиниши ҳар қандай зўр технологиядан фойланилганида ҳам, изолят, гидроизолят бўлганида ҳам организмга узоқ вақт, қийин сўрилади.  Кўп одамлар бундай оқсилларни табиий нарсалардан (тухум, соя, сутдан) олинади деган хато фикрда юрадилар, бундай оқсиллар табиий оқсил каби катта миқдорда, зарар келтирмай сўрилади деб ўйлайдилар.
Қайтариб ўтаман, агар сиз спорт оқсилларини тез-тез ишлатмасангиз (спорт мақсадлари учун эмас, балки, овқат йўқ пайтида оқсилли коктейл истеъмоли) унинг ҳеч қандай зарари йўқ ва муаммо бўлмайди. Аммо спорт оқсиллари чиқарилишининг асосий мақсади уларни кўп миқдорда ва узоқ вақт истеъмол қилишдир.
Натижада танангиз оқсилни тез ва осон қабул қиладиган ҳолатга тушиб қолади ва тана бундай юкка дош бера олмай носозликларни кўрсата бошлайди:

•    Панкреатит;
•    Аутоиммун касалликлари (тирейодид, диабед, аллергия, астма, экзема ва бош.);
•    Ўткир инфексиялар;
•    Доимий инфексиялар;
•    Организмда сувнинг етишмаслиги;
•    Зарарли оқсилларнинг ҳосил бўлиши (ўсимта);
•    Буйраклар катта миқдордаги оқсилни фильтрлай олмайди ва натижада буйрак етишмовчилиги ҳосил бўлади. Одатда спортчидан диализ ёки буйрак кўчириб ўтказиш талаб қилинади, шунга қарамай одам умрбод ногирон бўлиб қолади.

Сизнинг эътиборингизни тормоқчи бўлган энг муҳим нуқта шундаки, буйраклар оқсилнинг юқори концентрациясига дош бера олмайди, натижада узоқ вақт оқсил истеъмол қилган спортчиларнинг буйраклари ишламай қолади. Бундай ҳолатлар кўплаб учраб туради, ҳаттоки профессионал бодибилдерлар қувонч билан реклама қилишларига қарамай ўзлари оқсил ичишмайди (баъзан ичишади, лекин жуда кам ҳолатда). Оқсил сабабли буйракнинг касал бўлиш ҳолати жуда кўп бўлиб, агарда google орқали қидириб кўрсангиз, деярли барча таниқли спортчиларда буйрак муаммоси борлигини кўришингиз мумкин.
Сиз уларнинг буйракларидаги муаммо анаболик стероидлар ва бошқа кимёвий моддалар сабабидан бўлган дейишингиз мумкин, қисман тўғри – аммо бундай препаратларнинг асосий зарбаси буйракка эмас, балки жигарга тушади. Спортчилар буни жуда яхши билишади, шу сабабли улар стероидлар ичганидан сўнг жигарга “дам” беришади, ва жигар қайта тикланганидан сўнг яна ичишади. Аммо буйраклар бу жигар эмас, буйраклар жигар каби осон тиклана олмайди, бир мартта буйракнинг ишдан чиқиши бутун умр ногиронликка олиб келади. Ҳаттоки жигарни катталашиб кетган ҳолатини ҳам даволаса бўлади. Шу сабабли бу икки аъзо имкониятларини адаштириб юборманг.

Хулоса

Оқсилларни баъзида ичиш муаммо эмас, фақатгина буйракларингизга жиддий зарар етказмаслик учун уларни доимий ичишга одатланмаслик керак. (Менга сизнинг буйракларингизда муаммо йўқлигини, дўстларингиз кўп ичишини айтишингиз муҳим эмас, сиз ёш экансиз, буни танангиз ҳис қилмайди, аммо вақти келганда танангиз сизга хабар беради)
Шундай қилиб сиз танангизни енгил оқсил билан алдаб осонликча вазн йиғиб оласиз ва қачон касал бўлиб қолсангиз ёки жисмоний фаолликдан узоқ танаффус қилсангиз шундай осонлик билан тана вазнингизни йўқотасиз.

Асосий қоидани ёдда тутинг

Агар сиз танангиздан ниманидир қарзга олсангиз ёки уни нимадир билан алдамоқчи бўлсангиз ёки қандайдир жараённи секинлаштирмоқчи, тезлаштирмоқчи бўлсангиз бу ҳеч қачон ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Вақт ўтиши билан танангиз сиз олган нарсангизни бир неча баробар кўп қилиб сиздан қайтариб олади.
Шу сабабли агар сиз танангизни кексаликка қадар соғ олиб бормоқчи бўлсангиз кераксиз нарсалардан воз кечинг ва ҳудди чумоли каби аста, давомий ишланг.

Мақола муаллифи: Амин ибн Мансур


 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.