Шайҳ ул-ислом Ибн Таймия айтди: Агар асоси нопок (ножосат) бўлган қон, ўлимтик, чўчқа гўшти каби нарсалар моҳияти ўзгариб тузга айланса ёки куйиб кул ва оҳакга айланса, бу масалада уламолар икки ҳил фикрга эгалар. Улардан баъзилари Шофеий ва Ҳанбалийларга кўра нопоклик ҳусусияти ўзгариб, бошқа кўринишга ўтса ҳам нопоклигича қолади. Яна бошқа бир фикр, агар нопок нарса ўзининг ҳолатини ва сифатини ўзгартиса покиза ҳисобланади, ва бу Абу Ҳанифа, Молик ва Аҳмад (икки фикридан бири), зоҳирий ва бошқа олимларнинг фикридир. Бу энг тўғри фикр бўлиб, сабаби, Қуръон ва суннатда ҳусусияти ўзгарган нарсаларга таъқиқ йўқдир. Бундай нарсаларнинг таъқиқланишига ҳеч қандай далиллар йўқ бўлиб, аксинча, руҳсат берувчи матнлар уларга таалуқлидир, чунки улар яхшиликлардир (яъни асоси пок бўлган, рухсат берилган нарсалар). Шу сабабли Қуръон ва суннат, қиёслаш уларга руҳсат беради!”. Қаранг: “ал-Фатво ал-кубро” 1/231
Ушбу қоидага асосланиб кўпчилик, техник ва кимёвий қайта ишлаш натижасида маҳсулотлар ҳуссусиятини ўзгартиради деб ўйлаб, чўчқа ва ҳалол сўйилмаган қорамоллардан олинадиган маҳсулот, препаратларни қўрқмай истеъмол қилаверадилар. Аммо вазият аслида кўпчилик ўйлаганидан йироқдир. Кўплаб дориларнинг таркиби, ишлов бериш жараёнида бутунлай ўзгармайди. Шу сабабли ҳалол истеъмол қиладиган мамлакатларда Исроил (кошер маҳсулотлар), БАА ва Саудия кабиларда масалага жиддий ёндошиш мавжудлиги сабабли РФ ва МДҲ давлатлари растарида кўришга одатланиб қолган чўчқа ва ўлимтикдан тайёрланган препаратлар амалда учрамайди. Шу сабабли шубҳали дори-дармонларга дуч келмаслик учун уларни чўчқа ва ўлимтикка умуман алоқаси бўлмаган доривор ҳусусияти бошқасиникидан кам бўлмаган препаратга алмаштириш яхшироқдир. Агар сиз ўрнини босадиган препарат топа олмасангиз, мутахассис билан маслаҳатлашинг. Энг муҳими, ҳар қандай дорини ўрнини боса оладиган бошқа дори борлигини тушунишингиздир. Мисол учун:
1. Таниқли панкреатин (мезим, панзинорм, фестал, гермитал, креон, микразим ва бошқалар) ни осонгина қуйидагиларга алмаштириш мумкин: • “Солгар” компаниясининг “Бромелайн” препарати, дори ананасдан олинади. • Қора седана(тмин) ёки занжабил(имбир)дан олинган маҳсулотлар. Панкреатин каби овқат вақтида қабул қилинади, дозаси алоҳида танланади. 2. Амалиётда тез-тез қўлланиладиган препаратлардан серебролизин (чўчқа миясидан олинган), кортексин (қорамол ва чўчқа миясидан), солкосерил ва актовегин (бузоқ қонидан) кабилар етарлича илмий асосларга эга бўлмагани учун, тиббиёт юқори ривожланган давлатларда ишлатилмайди. Шундан кўриниб турибдики, уларни қўллашдан воз кечиб, кўрсатмалардан келиб чиқган ҳолда миянинг озиқланиши ва ундаги қон айланишини яхшилайдиган, амалиётда самараси юқори бўлган ҳижома кабилардан фойдаланиш мумкин. 3. Йўтални даволаш учун ишлатиладиган спиртли тиндирма(настойкаларни) ўсимлик дамламаларига алмаштириш мумкин. Шунингдек дорихоналарда таркибида спирти бўлмаган кўплаб қиём(сироп) ва эликсирларни топишингиз мумкин. Бошқа таркибида спирт сақлаган препаратларни ўринбосарини ҳам дорихонадан топишингиз мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари ва «райҳонлари» – Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мана бу сўзларни ёдлаб қолганман: «Сени шубҳага солган нарсани қўйгин-да, шубҳалантирмайдиган нарсани ол». (Термизий ва Насаий ривоятлари. Термизий ҳасан-саҳиҳ ҳадис деб тасниф этганлар). |