Мен ҳалол озиқ-овқат тўғрисидаги баъзи фикрларни ҳалол стандарт бўйича сертификатлаштириш марказларининг фатволарни тайёрлашда классик усулдан, хусусан, ҳанафий мазҳабига кўра фарқ қилиши мумкинлиги ҳақида мақола ёзиш истагида эдим. Буни тушунмаслик баъзида айрим нотўғри хулосаларга олиб келади: ёки одамлар яхши сертификатлаштириш марказларини қобилиятсизликда гумон қиладилар ёки билимли муфтиларни талабчанликни ҳаддан ташқари сусайтиршида айблашади.
Ҳанафий мазҳабига кўра рухсат берилган маҳсулотлар мавжуд, аммо улар ўзларини ҳурмат қиладиган бирон бир марказда «Ҳалол» сертификати олишлари даргумон. Ахир, «Ҳалол» белгиси бу - нафақат рухсат бериш, балки диннинг рамзи ҳамдир. Масалан, агар якуний маҳсулот – торт ёки қуймоқ гуноҳкорлар билан боғланмаса ва маст бўлиш учун истеъмол қилинмаса, пиводан қуймоқ хамири учун ёки ромдан шоколад тортида фойдаланишга рухсат берилади. Лекин ҳеч ким бундай ширинликка сертификат бермайди. Нима учун? Чунки таркибида спиртли ичимлик бўлган маҳсулотга «Ҳалол» белгиси қўйиш бу – динни ерга уришдир. Чунки бошқа мазҳаблар хамрни бошқача таснифлайди, сертификация марказлари эса уларга масалан, шофеъийлар ҳам ишонишлари кераклигини билади. Чунки бундай ширинликка «Ҳалол» рамзини қўйиш спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчиларни билвосита қўллаб-қувватлаш демакдир (ахир ширинлик тайёрлаш учун пиво ва ром кимдандир сотиб олинади-ку!). Ва ниҳоят – чунки мусулмонлар фиқҳ тафсилотларини яхши билмайди ва таркибида ром бўлган маҳсулотга сертификат берган марказга ишонмай қўяди. Бошқа кўплаб мисоллар ҳам келтириш мумкин. «Ҳалол» сертификати ҳеч қачон “Nike” кроссовкаларига берилмайди, гарчи уларни кийиш мумкин бўлсада, ёки ичиш мумкин бўлган «Муқаддас манба» суви. Бу динни обрўсизлантирган бўларди. Бироқ бунга рухсат берадиган ханафий муфтийлар ҳам хато қилмайди. Сертификатлаш маркази бу – дор-ул ифта эмас. Сертификатлаш маркази ходимлари академик фатво бермайди, балки уларга барча мазҳабдаги мусулмонлар ишониши учун ишлайди. Умуман олганда, сертификатлаш марказлари ёндашуви классик мазҳаб фатвосидан жиддийроқ бўлади, чунки бошқа мазҳаблар мусулмонлари ҳам ҳисобга олинади. Бундай ҳар қандай марказнинг мақсади – агар у ҳалол ишлайдиган бўлса, мусулмонларга бу рамз туширилган маҳсулотни шубҳаланмасдан олиш имконини беришдир. Бу айтиб ўтилган рамз туширилмаган ҳамма маҳсулотлар ҳаром эканлигини англатадими? Албатта, йўқ. Сут, ёғ, тухум, қаймоқ, чой – буларнинг барчаси асоси бўйича рухсат этилган. Ҳа, биз нимадир яхши эмас нарсаларни тахмин қилишимиз мумкин. Масалан, агар майонез таркибидаги тухум сариғига нажас билан ишлов берилган бўлса-чи? Биз бу маҳсулотларнинг қайсидир биридан воз кечишимиз мумкин, лекин қатъий ишонч билан ҳаром дея олмаймиз. Шариат бу – ҳеч нарса мумкин эмас ва ҳамма нарса хавфли бўлган доимий ёпиқ карцер эмас. Агар нимадир кўпчилик учун чидаб бўлмас даражада имконсиз бўлса, эҳтимол, одамлар ҳаддан ташқари ғайрат кўрсатиб юборган бўлади. Сўзлардан ўз хоҳишича фойдаланишнинг бошқа бир тури - атрофидаги ҳамма нарса шубҳали деб айтилиши. Ифта амалиётида, яъни айнан фатволар чиқариш доирасида "шубҳали" ҳукми оддий мусулмон озиқ-овқат қўшимчалари ёки шунга ўхшаш нарсалар тўғрисида китобларни ўқиганидан кейин тахмин қиладиган даражада мавжуд эмас. Афтидан, ҳанафий мазҳабидаги терминологик маънода ягона шубҳали нарса бу эшак ёки хачир сув ичган идишдаги сувдир. Бошқача қилиб айтганда, муфтий сизга қандайдир глицерин шубҳали деб ёзиб ўтирмайди. У сизга агар бу нарса ҳалол хом ашёдан тайёрланган бўлса ҳалол, агар ҳаром нарсадан тайёрланган бўлса – ҳаром деб айтади, бўлди. Бироқ кундалик ҳаётда «шубҳали» сўзи тақиқланган ёки рухсат этилган бўлиши, лекин биз ҳозирча унинг қандай эканлигини билмайдиган ва эҳтимол, ҳеч қачон била олмайдиган нарсани англатади, чунки оддий одамлар корхонага қўнғироқ қилиб, қандай хом ашёдан фойдаланилгани ҳақида сўрамайди. Сертификатлаш марказининг вазифаси – ўз рамзи билан бу ерда ҳамма нарса маълум эканлиги, маҳсулот таркибида барчаси, жумладан, озиқ-овқат қўшимчалари ҳам ҳалоллигини кўрсатишдир. Агар «Ҳалол» рамзи бўлмаса-чи? Бу ерда энди, гап озиқ-овқат қўшимчалари ҳақида борадиган бўлса, бироз қийинроқ. Биринчидан, такрорлайман, «шубҳали» ҳукми мавжуд эмас. Маҳсулот ёки рухсат этилган, ёки тақиқланган бўлади. Агар биз бу маҳсулот тақиқланган эканлигига ишончимиз комил бўлмаса, демак у рухсат этилган, албатта агар гап гўшт маҳсулотлари ҳақида кетаётган бўлмаса. Таркибида жониворлар гўшти хом ашёсидан олинган озиқ-овқат қўшимчаси бўлган печенье – бу гўштми ёки нонми? Тўғрисини айтганда, қанчалик кулгили янграмасин, бу унчалик тушунарли эмас. Бу қандайдир мавҳум ҳудуд. Мусулмонлар ҳар бир маҳсулот таркибини ўқиб чиқиши шартми. Бу намоз каби фарз ал-айн эмаслиги маъносида мажбур эмас. Кейин. Агар у маҳсулот таркибини ўқимасдан, таркибида бир талай қўшимча бўлган печенье сотиб олса, таркибида тақиқланган бирор нарса борлигидан шубҳа ҳам қилмаган ҳолда уни еб қўйган бўлса, у айбдорми? Билмадим. Агар у маҳсулот таркибини ўқимасдан туриб, тақиқланган бўлиши мумкин бўлган, лекин биз у ҳақида ҳали ҳеч нарса билмаган қандайдир қўшимчани еб қўйган бўлса-чи? Бунисини энди аниқ билмайман. Лекин агар печенье бу – нон бўлса, у асос бўйича рухсат этилган, токи бунинг акси исботланмагунча. Камида мана шу фикр бизни магазинда ёнимизда турган ва ҳеч нарсада айбдор бўлмаган мусулмонлар қўлидан печеньени олиб қўйишдан тўтхатиб туриши лозим. Иккинчидан, қанчалик ғалати бўлмасин, агар гап озиқ-овқат қўшимчалари ва кимёвий реакциялар ҳақида борадиган бўлса, унда модданинг ўзгариши вещества (истихола) бўлиши мумкин. Ханафийлик мазҳаби нафақат истихолани желатин ишлаб чиқаришда тан олмаслиги билан, балки уни бир қатор кимёвий жараёнлар орасида тан олиши билан ҳам маълум, шунчаки буни оддий халқ яхши билмайди. Агар модда тўлиқ ўзгарган бўлса, хом ашёнинг аҳамияти йўқ. Доим ҳам шундай рўй бермаслиги бу – бошқа гап, лекин совун ишлаб чиқариш – яхши мисол бўла олади. Айримлар совунланиш реакциясини истихола деб ҳисоблайди. Бу асло эндиликда маҳсулотлар таркибини ўқимаслик кераклигини англатмайди. Кенг маънода шубҳали нарсалардан эҳтиёт бўлиш – яхши иш, бу тасаввуф соҳасидан тўғри ёндашувдир. Бироқ, агар сиз ўзингизни тўғри тутсангиз ва маҳсулот таркибини ўқисангиз, бошқа мусулмонларни ўқитманг ва нифоқ солманг. Улар сизнинг юқори даражадаги истеъмолчи онгингизга ва нафсни тийиш мақомларига ўзлари етиб боради. Амр бил-маъруфни зўравонлик ва зулм қилишга айлантириб олманг. Ва албатта, «Ҳалол» рамзи бўлган маҳсулотлар харид қилишга ҳаракат қилинг.
|