Охирги пайтларда Швейцария ва Европадаги озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва косметика воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналари ислом дунёси мамлакатларига, шунингдек, исломий давлат бўлмаган мамлакатлардаги мусулмон диаспораларга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бунда уларнинг маҳсулотлари қатъий ҳалол стандартларига мувофиқлиги муаммоси юзага келади. «Ҳалол» нима ва бу ўзига хос маданий-ахлоқий кодекс қоидалари кандай ҳисобга олиш кераклиги ҳақида ушбу материалда ҳикоя қилинади.
Сўнгги маълумотларга кўра, 2014 йил Швейцарияда ислом диаспораси аъзолари қаторига аҳолининг тахминан 5 фоизи киритилган, шу сабабли Конфедерация иқтисодиёти аста-секинлик билан ўзи учун сифатли маҳсулот қандай эканлиги ҳақида тасаввурлар ва ўзига хос сўровларга эга бўлган мижозлар сифатида ушбу истеъмолчиларни очади. Бундай компаниялар рўйхатидан Merck, Nespresso, Givaudan, Emmi, Firmenich, Stella, DSM ва Lindt каби концернлари бор. Улар қаторига ароматизаторлар, ҳид кучайтиргичлар, қанд, туз каби озиқ-овқат, косметика ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун базавий таркибий қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бир неча ўнлаб компанияларни қўшиш мумкин. Шу тариқа бу фирмаларнинг барчаси аниқ кўзга ташланаётган глобал трендга қатъий амал қилиб, унинг доирасида фақат 2013 йилнинг ўзида ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари жаҳон бозори 710 млрд франккача, дори-дармон воситалари бозори эса - 130 млрд швейцар франкигача ўсди. Nestlé корпорациясининг баҳолашича, ҳалол маҳсулотлар жаҳон товар бозорининг капиталлашуви йилига 2,5 трлн шв. фр. ни ташкил қилади. XXI асрнинг иккинчи йигирма йиллиги охирига келиб, фақат Европанинг ўзида бу кўрсаткич 20-25%га ўсади. Айни пайтда, масалан, Швейцарияниг Nestlé озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи концерни бутун дунё бўйлаб жойлашган 456 та фабрикасининг 85 тасида ҳалол стандатлари асосида ишлаб чиқаришни жорий қилган. Бу ишлаб чиқариш қувватлари йилига 5,3 трлн швейцар франки миқдорида савдо айланмасини юзага келтиради, бу эса Nestlé умумий савдо ҳажмининг 5%ини ташкил қилади. Қуйида келтирилган график 2012 йилган бўлган ҳолатда дунё ҳалол маҳсулотлар бозори умумий структурасини ва унинг капиталлашув хусусиятларини акс эттиради.
Мижозларнинг хоҳи-истакларини ҳисобга олиш
swissinfo.ch порталининг ёзма сўровига жавоб берар экан, Nestlé концерни таъкидлашича «унинг барча маҳсулотлари икки тоифага бўлинади: биринчиси – халқаро истеъмолчига йўналтирилган маҳсулотлар, иккинчиси – одамларнинг локал дид ва хоҳиш-истакларини қондиришга йуналтирилган маҳсулотлар. Ҳалол стандарти маҳсулотлари иккинчи тоифага киради». Кўплаб швейцария ва халқаро корхоналар, мусулмон харидорларнинг ишончини қозонишга интилиб, «ҳалол» стандартига мувофиқлик сертификати олишга интилади. Бироқ, бундай сертификатга эришиш осон эмас, ишлаб чиқарувчи бир қатор меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиши шарт бўлиб, бу исломий «сифат белгиси»ни олиш жараёни эса анча мураккаб кўп поғонали схема бўйича амалга оширилади. Қўшимча қийинчиликлар шу сабабдан ҳам юзага келадики, амалдаги стандартлар борасида фикрлар якдиллиги ҳатто расмий сертификат берадиган органларда ҳам йўқ. Савол туғилади - кимга ишониш керак, ким бу ерда «стандарт бўйича бошлиқ»? Стандартлар соҳасидаги вазиятни тартибга солиш мақсадида 1990-йилларда келиб чиқиши покистонлик бўлган жарроҳ Муҳаммад Туфайлнинг (Mohammad Tufail) раҳбарлиги остида «Ҳалол сертификатлаш хизмати» («Halal Certification Services» — «HSCВ») компанияси ташкил қилинди. Бугунги кунда унинг штатида 25 дан ортиқ эксперт мавжуд. Уларнинг аксарияти – Европа университетлари профессорлари ва дунёнинг етакчи институтлари тадқиқотчилари бўлиб, озиқ-овқат саноати ва таҳлилий кимёга ихтисослашган. Охирги йилларда бош офиси Базелда жойлашган бу орган бутун дунё бўйлаб, жумладан, Швейцария, Германия, Франция, БАА, Саудия Арабистони, Покистон, Малайзия ва Индонезиянинг икки юздан ортиқ компаниясига ҳалол мувофиқлик сертификатларини топширган.
Ҳалол – дин ва фан кесишган жойда
«HSC» ўз фаолиятига асос қилиб олган «ҳалол» тушунчсининг илмий мезонларига кўра – доктор М.Туфайл изоҳ беришича – «таркибида ислом қонунларига зид келадиган бирон нарса бўлмаган маҳсулот» ҳалол ҳисобланиши мумкин. Доктор Жавад Алзир (Jawad Alzeer) Цюрих университетнинг профессори бўлиб, ҳалол стандартларига мувофиқ маҳсулотларни сертификатлаш соҳасидаги етакчи экспертлардан бири саналади. Биз ундан нималар маҳсулотларни мусулмонлар учун тақиқланган қилиши, қандай кўрсаткичлар сертификат беришга имкон бермаслиги ҳақида савол бердик. Унинг сўзларига қараганда, «соғлиқ учун зарарли бўлган ёки таркибида қон ёхуд спирт бўлган ҳар қандай ичимилик, шунингдек, агар унинг манбаси этхўр жониворлар, масалан, чўчқа, шунингдек, бошқа ёввойи жониворлар ҳисобланган зарарли овқат» тақиқланган бўлиши мумкин. Ҳалол меъёрлар нафақат озиқ-овқат соҳасида амал қилади, балки косметика, дори-дармонлар, аввало, инсон организмига ошқозон ёки тери орқали тушадиган воситаларга нисбатан ҳам амал қилади.
Сифат ахлоқий стандарт сифатида
Ҳалол сертификати бериш ёки рад қилиш ҳақида қарор қабул қилишда фақат диний меъёрларга асосланиб қолмайди. Шунингдек, ахлоқий характердаги бошқа кўрсаткичлар, масалан, маҳсулот сифати ҳам баҳоланади. Цюрих Олий техника мактаби (ETH) диетология профессори доктор Абдулҳақ Мансурийнинг (AbdelHak Mansouri) изоҳлашича, «маҳсулотнинг ҳалол деб ҳисобланиши учун у ажойиб сифатга эга бўлиши ва асло истеъмолчилар соғлиғига таҳдид солмаслиги лозим». Дарвоқе, унинг сўзларига қараганда, «бизга «HSC»да қабул қилинган кўрсаткичлар асосида берилган мувофиқлик сертификатларининг катта қисми Швейцария маҳсулотларига берилган, ахир швейцариялик ишлаб чиқарувчилар томонидан чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўзи сифат кафолати ҳисобланади». Шу сабабли ушбу бирлашманинг штаб-квартираси айнан Швейцарияда жойлашгани ҳам бежиз эмас: Конфедерация номининг ўзи мутлақ жиддийлик гарови ҳисобланади. Бундан фойда мижозлар билан учрашувдан бошланиб, товарлар ишлаб чиқариш шароитларини текшириш ва баҳолаш орқали давом этиб, қарор қабул қилиш билан якун топган ҳолда сертификат беришнинг барча босқичларида сезилади. Маҳсулот ҳалоллигининг муҳим мезонларидан яна бири истеъмолчилар маданияти, меъёрлари ва урф-одатларига ҳурмат ҳисобланади. Ушбу мезонга мувофиқ «HSC» ёқимсиз ҳидли маҳсулот ишлаб чиқарувчи компанияларга, шунингдек, ўз ишчи ва ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини бузадиган фирмаларга сертификат беришни рад қилиши мумкин. «Агарда у сифат ва хавфсизлик стандартларини бузадиган бўлса, маҳсулот ҳалол деб ҳисобланиши мумкин эмас», - таъкидлайди А.Мансури. Мана улар – шартлар… Ишлаб чиқариш жараёнининг мураккаблик даражаси ва хусусиятларидан келиб чиқиб, «HSC» экспертлари ҳалолга мувофиқлик сертификати олишга ёки тикилашга даъвогарлик қиладиган корхонага ҳатто бир йилда бир неча марта ташриф буюриши мумкин (ҳалол стандарти бўйича товарлар ишлаб чиқаришга лицензия ҳар йиллик асосда тикланади). Бунда ташриф вақти ва санаси режалаштирилган бўлиши ҳам, мутлақ кутилмаган бўлиши ҳам мумкин. Жойларда ишлаб чиқариш жараёнини баҳолайдиган мутахассисларнинг асосий вазифаси шундан ҳам иборатки, «ҳалол концепциясининг моҳиятини ислом маданиятига мансуб бўлмаган одамларга тушунтириб бериш лозим, чунки мусулмон бўлмаганлар учун ҳалоллик назарияси бир қарашда жуда мавҳум бўлиб кўриниши мумкин. Бизнинг ишимиз – тушуниш осон бўлган илмий таърифлар ва методологиялар асосида ҳалол концепциясининг барча нозик жиҳатларини тушунтириб бериш ва амалга оширишдир» - деди А. Мансури. Швейцария тажрибаси, ишлаб чиқариш ва ўлчашнинг замонавий ва аниқ технологиялари, ривожланган инфратузилма – буларнинг барчаси, шубҳасизки, маҳсулотнинг ҳалол стандартига мувофиқлигини баҳолаш жараёни самарадорлиги, шаффофлиги ва ҳалоллигига ижобий таъсир этади. «Тасаввур қилинг, бир компанияда ишлаб чиқариш сифати ва хавфсизлик борасида қатъий талабларга риоя қилинади, бошқа компанияда эса ҳамма нарса пала-партиш бажарилади, оқибатда улар чиқараётган маҳсулот ифласланган ёки ҳатто заҳарланган бўлиши мумкин», - дейди Муҳаммад Туфайл. «Айнан шу ерда бизга замонавий Швейцария технологиялари ва экспертлар усуллари катта ёрдам беради, улар маҳсулот сифатини ишончли баҳолашга имкон беради, бу эса, табиийки, баҳолаш жараёни самарадорлигини оширишга ва мувофиқлик сетификати бериш ҳақида қарор қабул қилишга ёрдам беради».
Илғор технологиялар кўмаги
Шундай бўлсада, «HSC» экспертлари ўз вазифаларини аниқ кўра билиши ва катта тажрибага эга эканлигига қарамай, улар ўз фаолиятида турли қийинчиликларга дуч келади ва бу қийинчиликларнинг асосийси озиқ-овқат саноати, унинг шиддатли ривожланиши ва модернизацияси билан боғлиқ. Масалан, ҳашаротларни истеъмол қилишга қандай қараш лозим? Ғарб мамлакатларида ҳозирги пайтда кўплаб ҳашарот турлари протеинлар қимматли манбаси сифатида кўриб чиқилмоқда. Европа олимлари уларнинг озиқавий салоҳиятини диққат билан ўрганиб, ушбу ғайриодатий хом ашёдан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиш истиқболларини баҳоламоқда. Исломда эса ҳашаротларни истеъмол қилиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида узил-кесил қарор қабул қилинмаган. Бу масала теологик ва ахлоқий мунозаралар предмети бўлиб турибди. Жавад Алзирнинг фикрига кўра, ҳаттоки келиб чиқиши диний нуқтаи назардан ҳалол бўлган жониворларга бориб тақаладиган маҳсулотлар ва ингридиентлар сифатини баҳолаш алоҳида қийинчилик уйғотади. Жониворлар ислом меъёрларига мувофиқ сўйилганига қандай қилиб юз фоиз ишониш мумкин? орадан вақт ўтгач, айниқса, «ҳозирги пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кўпинча микродозадаги, бунинг устига, комплексли қайта ишлаш жараёнларидан ўтадиган ингридиентлар қўшилиши»ни ҳисобга олган ҳолда буни қандай исботлаш мумкин? Эҳтимол, келажакда янги технологиялар бу саволларга ҳам жавоб топиб берар. Масалан, Малайзияда, протеом (белгиланган вақт ичида ҳужайра, тўқима ёки организм ишлаб чиқарадиган барча оқсиллар йиғиндисини белгилаш учун фойдаланиладиган атама, - таҳририят изоҳи) таҳлил қилиш йўли билан жониворнинг қандай ўлдирилгани, яъни сўйишдан олдин ухлатиб қўйилгани ёки йўқлигини аниқлаш бошланди. Доктор А. Мансури ишончи комилки, «бундай илғор технологиялардан фойдаланиш» бугунги кунда экспертлар маҳсулотларнинг ҳалол стандартига мувофиқлиини баҳолашда куч келаётган кўплаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. лекин таъкидлаш жоизки, ҳозирда улардан фойдаланиш анча катта харажатлар билан боғлиқ».
Ҳалол туризм
Араб мамлакатларидан қўшимча сайёҳлар жалб қилиш учун Швейцария меҳмонхоналари охирги йилларда мусулмон дини вакиллари бўлган меҳмонларга «исломнинг анъанавий ва диний меъёрларига мувофиқ» сервис ва хизматлар тақдим этишга интилмоқда. Хусусан, меҳмонхоналар араб тилида сўзлашадиган персонални кўпроқ ёлламоқда, хоналарда Қуръон ва компасли жойнамоз топиш мумкин, меҳмонхоналар ресторанларида эса муқаддам Рамазон ойида гўштли ҳалол таомларга буюртма бериш ва татиб кўриш мумкин. Бундай хизматлар сўнгги йилларда Форс кўрфази мамлакатларидан туристлар сонининг сезиларли ўсишида ҳам муҳим роль ўйнамоқда (2005 йилдан 2015 йилгача бу кўрсаткич 300% ўсди). Женева ва Монтрё бу минтақадан турситлар жалб қиладиган ягона шаҳарлар эмас. Араб маданияти мамлакатларидан келадиган меҳмонларда, шунингдек, Берн кантони тоғли минтақалари, Швейцариянинг немис тилида сўзлашадиган йирик шаҳарлари, масалан, Цюрих ва Люцерн ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бунинг учун биринчи навбатда, Швейцария туризм бўйича миллий қўмитаси, «Schweiz Tourismus» ташкилоти томонидан Дубайдаги ўз филиали орқали Форс кўрфази мамлакатларидан туристлар жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. MySwitzerland Интернет-сайти ҳам араб тилида ахборот тақдим эта бошлади. Швейцария федерал темир йўллари (SBB) махсус шу сегмент учун тариф режалари ишлаб чиқди, хусусан, 16 ёшгача бўлган болаларга бепул чипталар тақдим этилади. В том же ключе работает с недавних пор и туристическое ведомство города – Берн кантонидаги оммавий туристик йўналиш бўлган Интерлакен шаҳри туристик маҳкамаси ҳам худди шу йўлда ишламоқда, бу ерда 2013 йилдан бошлаб Форс кўрфазидан келган меҳмонлар улуши 8,5%гача ўсди. Хусусан, кўл бўйлаб оқшом пайти кема круизларида эндиликда ҳалол гўштли таомлар буюртма қилиш мумкин, парашют билан сакраш истагида бўлган араб аёл-туристлар аёл-инструкторлар хизматидан фойдаланиш имконига эга.
Манба: swissinfo.ch Абу Муслим таржимаси |