Хабарлар
PDF Печат E-mail
Ресторан бизнесини бошламоқчи бўлганларга бешта маслаҳат

Хусусий бизнесни очишда муаммолар талайгина, айниқса бу иш ресторан очишга тааллуқли бўлса. Натижа ҳар доим ҳам киритилган сармоя ва сарфланган кучларни оқлайвермайди. Кўпчилик харажатларни, прогноз қилинаётган фойдани нотўғри баҳолагани боис муваффақиятсизликка учрайдилар. Шунингдек, ходимларнинг нотўғри танланиши ҳам натижага салбий таъсир кўрсатади.

Ҳалол ресторанлар бошқа турдаги умумимий овқатланиш муассасалари каби ўз муаммоларига эга. Биз Сизга бизнесда муваффақият қозонишингиз учун қўлингиздан келадиган барча ишларни қилишингизни кафолатлайдиган бир нечта оддий маслаҳатларни тақдим этамиз.

1.    Исломда бизнеснинг хусусиятлари билан яқиндан танишиб олинг. Агар сиз мусулмон бўлсангиз ва мусулмонлар билан ишласангиз ўз ишингизни очишдан олдин Ислом фикҳи тадбиркорлик тўғрисида нималарни белгилаб берганини билиб олиш муҳим. Нафақат ҳалол озуқаларга тааллуқли билимлар муҳим, балки шариат белгилаб берган савдо ва тижорат ишларини олиб бориш қоидаларини ҳам ўрганиб олиш зарур. Қуръон ва Суннатда ишбилармонлик муносабатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мижозлар билан тўғри муомала қилиш қоидалари аниқ белгилаб берилган.
2.    Сизга маҳсулот етказиб берувчилар ҳақида батафсил маълумот олиб, уларни яхшилаб ўрганиб олинг. Агар сизга ҳалол, виждонли ва ишончли одамлар юқори сифатли  маҳсулотларни етказиб берадиган бўлса, Сиз бошлаган иш тўхтовсиз юришиб кетади, акс ҳолда молиявий қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Уларга тўғридан-тўғри савол беришдан қўрқманг, улар таклиф этаётган товарни текшириш учун вақт топинг, улар чиндан ҳам ҳалол маҳсулотлар етказиб бераётганига ишонч ҳосил қилинг, улардан сертификатларни ва ёзма ҳужжатларни талаб қилинг. Агар иккиланиш ёки гумон пайдо бўлса, бошқа одам топинг. Охир-оқибат, мижозларингиз Сизнинг чиндан ҳам энг яхши маҳсулотларни танлаётганингизни кўрадилар ва бу Сизга ва Сизнинг бизнесингизга нисбатан ишончни кучайтиради.
3.    Бошқа ресторан эгалари билан мулоқотда бўлинг. Албатта ресторанлар тармоғида сизга рақобат қиладиганлар кўп. Бироқ бу яхши ҳолат. Одатда одамлар ўз ишини қандай бошлаганлари ҳақида маълумот беришга тайёр. Сиз ҳамкорлик қилишингиз, бир-бирингизга ёрдам кўрсатишингиз ва тажриба алмашингиз мумкин. Мисол учун, вегетарианлар муассасалари эгалари билан гаплашиб кўринг. Уларнинг эгалари сифатли маҳсулотлар ҳақида яхши маълумотларга эга. Улар ишлатаётган маҳсулотлар ҳозирги кунда ҳалол бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаган. Мисол учун, вегетарианлар бизга ўхшаб соғлиқ учун зарарли, таркибида ГМО ва ҳайвон унсурлари бўлган озуқаларга қарши чиқиб келадилар.
4.    Ресторанда шинам муҳит яратинг, хизмат кўрсатиш сифатини яхшиланг ва очиқлик тамойилини қўллаб келинг. Мижозлар нимани еяётганлирини билишлари жуда яхши (маҳсулот сифати ва таркибининг таърифи ва ҳоказо), уларга маҳсулот етказувчилар тўғрисида маълумот беринг, бунақанги очиқлик тамойили Сизга фақат ишонч уйғотади.  Иккинчидан, агар хизмат кўрсатиш сифати юқори бўлса, одамлар ўртача даражада тайёланган таомга ҳам мурувват қиладилар. Айнан шу жиҳатлар мижозингизнинг яна қайтиб келишига ва дўстларига сизнинг муассасангизни тавсия қилишига туртки бўлади. Юзага келган муаммони ҳал қилишдан кўра, унинг олдини олган осонроқ.
5.    Ҳалол-индустрия ривожланиши тенденцияларидан доим хабардор бўлинг. Замон билан ҳамнафас юринг ва ана ўшанда бозордаги рақобатбардошлигингизга футур етмайди. Ҳалол кўргазмалар, конференцияларда иштирок этинг, ходимларингизни ўқитинг ва сиз ўз бизнесингиз янада гуркираб яшнаши учун кўпроқ билимларга эга бўласиз, янги ғоялар, танишувлар ва имкониятларга эга бўласиз. Сизни ҳеч ким танимаса, ресторанингиз эшигини қанақа қилиб очасиз?

halalsme.com материаллари бўйича

Абу Муслим тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.