Хабарлар
PDF Печат E-mail
L-цистеин (E920) истеъмолга жоизми?

L-цистеин таърифи

Ушбу ингридиент остида L-цистеин ёки L-цистеина гидрохлорид тушунилади. L-цистеин хамирга машинада ишлов беришни осонлаштириш учун алмашувчи аминокислотадан иборат.[1]

Қуйидаги мақсадларда ишлатилади:

а) хамир қоришни тезлаштириш;

б) пицца коржаси текисланганидан сўнг ўтириб қолишини олдини олади,

в) хамир билан ишлашни осонлаштириш.

L-цистеин круассанлар, кекслар (инсон сочларидан – фақат “Dunkin Donut’s”, ҳамиртурушли (дрожели) кексларда L-цистеин йўқ), питлар, бейглар, баъзи қасир-қусурли булочкалар, крекерлар ва Мельба тостларидан ишлатилади. L-цистеин шунингдек, болалар сутли қоришмаларида ва биологик фаол қўшилмаларида (БФҚ ёки ўрис тилида БАДлар) ишлатилади.[2]

Ўн йил олдин L-цистеин олишнинг энг кенг тарқалган саноат усули Хитойдаги сартарошхоналаридан келтирилган инсон сочларининг гидролизи бўлган. Айни пайтда ушбу ингридиентнинг 80 фоизи ўрдак патларидан олинади.

Шунингдек, L-цистеиннинг кам деганда иккита синтетик формаси мавжуд бўлиб, уларни Ajinomoto ва WackerBiochem компаниялари ишлаб чиқаради.

Ajinomoto саноат химикатларидан фойдаланади ҳамда келиб чиқиши ҳайвон бўлмаган энзимлар ёрдамида уларда биохимик ўзгартиришларни амалга оширади. WackerBiochem корхонаси эса 2001 йилда ишлаб чиқарилган микробиологик ферментация воситасида L-цистеин ишлаб чиқаради. Озуқа муҳити сифатида глюкоза ишлатилади. Ушбу икки формалар етарли даражада қиммат бўлгани боис улардан фойдаланишмайди.[3]

L-цистеин ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида инсон сочлари, парранда патлари, чорва шохлари, нефть маҳсулотлари ва синтетик материалларидан фойдаланилади. L-цистеин фақат Япония, Хитой ва Германияда ишлаб чиқарилади. Ушбу ингридиент учун энг арзон хом ашё инсон сочларидир.[4]

Ислом L-цистеин ҳақида нима дейди

1. Агар L-цистеин инсон сочидан олинган бўлса, у қўшилган барча маҳсулотлар ейишга ҳаром бўлади, чунки инсон сочлари Исломда юқори қадрланади. L-цистеинни истеъмол қилиш инсон мақомини ерга уриш билан баробар, бу эса Исломда ҳаром қилинган.[5]

2. Агар L-цистеин тўнғиз тукларидан ёки тўнғиз танасининг ҳар қандай қисмидан тайёрланган бўлса, у қўшилган барча маҳсулотларни истеъмол қилиш тақиқланади, чунки Исломда тўнғиз нопок ҳайвон саналади, демак уларни истеъмол қилиш мумкин эмас.[6]

3. Агар L-цистеин тўнғиздан бошқа ҳар қандай жониворнинг тукларидан тайёрланса, унда L-цистеин ва у қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз бўлади, гарчи улар исломий тамойил бўйича сўйилмаган ва ҳатто ўлиб қолган бўлса ҳам. Патлар, туклар ҳаётдан мосуво бўлгани боис уларни сотиш, истеъмол қилиш ва фойдаланишга рухсат берилади (тўнғиздан ташқари) ва уларни истеъмол қилиниши учун исломий тарзда сўйилиши шарт эмас.[7]

4. Агар L-цистеин синтетик йўл билан олинган бўлса, унда L-цистеин ва у қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз бўлади, негаки уни ишлаб чиқаришда Исломда ҳаром қилинган ва тақиқланган моддалар ишлатилмайди.

Хулоса

L-цистеин инсон сочларидан олинган бўлса, уни ва у қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилишга рухсат берилмайди.

L-цистеин (тўнғиздан бошқа) ҳар қандай парранда ва жониворнинг патларидан ёки тукларидан тайёрланса, гарчи улар исломий тамойил бўйича сўйилмаган ва ҳатто ўлиб қолган бўлса ҳам унда L-цистеин ва у қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз бўлади.

L-цистеин ишлаб чиқариш пайтида хом ашё қайта ишланганда унинг таркиби тўлиқ ўзгаради деган умумий ҳукмлар нотўғри. Уни ишлаб чиқариш жараёнидан жуда кўп нарсалар боғлиқ. Баъзи ҳолатларда бунақа ўзгаришлар бўлиши мумкин, баъзи ҳолларда эса – йўқ.

Аллоҳ билгувчидур.

Вассалом.

Исмаил Десаи

Муфтий Иброҳим Десаи томонидан текшириб маъқулланди.

Манба: Askimam.org

Абу Муслим тайёрлади

 



[1] http://www.naturalnews.com/032718_L-cysteine_commercial_bread.html#ixzz1iyOhONec ,по состоянию на 09.01.2012.

http://www.o-fu-online.net/2011/06/l-cysteine-in-your-food-comes-from-human-hair-and-duck-feathers/

[2] http://www.albalagh.net/halal/col2.shtml

[3] http://www.o-fu-online.net/2011/06/l-cysteine-in-your-food-comes-from-human-hair-and-duck-feathers/

[4] http://www.albalagh.net/halal/col2.shtml

[5] و لنا ان حرمة الانتفاع به والبيع لكرامته.الهداية مع الفتح.85/1.حقانية

و حرمة الانتفاع باجزاء الادمي لكرامته لئلا يتجاسر الناس علي من كرمه الله بابتذال اجزائه.فتح القدير.82/1.حقانية

[6] و اما الخنزير فشعره و عظمه و جميع اجزائه نجسة.البحر مع الكنز.107/1.ايج ايم سعيد

و اما الخنزير فلا تلحقه الذكاة لانه محرم العين بمنزلة الخمر و الدم.احكام القران للتهانوي.115/1.ادارة

[7] لا نسلم ان كل جزء من اجزاء الميت نجس بل النجس منه ما كان فيه حياة زالت بالموت هذه الاشياء لا

حياة فيهاحتي لا يتالم بقطعها الحيوان

و اخرج الدارقطني عن عبيد الله بن عبد الله بن عباسانما حرم رسول الله صلي الله عليه و سلممن الميتة لحمها فاما الجلد و الشعر و الصوف فلا باس به

الا كل شيئ من الميتة حلال الا ما اكل منها.فاما الجلد و القرون و الشعر و الصوفوالسن و العظم فكله حلال.فتح القدير.85/1.حقانية

فظهر بهذا ان الكلب طاهر العين بمعني طهارة عظمه و شعره و عصبه و ما لا يو كل منه.بحر الرائق.102/1.ايج ايم سعيد

و يستفاد منه ان الشعر طاهر علي القول بنجاسة عينه لما ذكر في السراج الوهاج ان جلد الكلب نجس و شعره طاهر هو المختار.المرجع السابق

 

 

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.