|
Болалар ўйинчоқлари учун берилган рухсат |
Таъзим ва исроф нияти мавжуд бўлмаган ва юқорида санаб ўтилган шубҳаларга мазҳар бўлмаган хайкал турлари хакида Ислом дини ортикча чеклашликлан узок туриб, уларга рухсат берган. Масалан: Ёш болалар учун ўйинчок сифатида ясалган чақалок, мушук, арслон ва шунга ўхшаш ҳайвонларнинг нусхалари. Мўминларининг онаси ҳазрати Ойиша разияллоҳу анҳо дейдики: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёш қизчаларни ўйнатар эдим. Баьзан менга кичкина чақалоқларни олиб келар эдилар. Аммо улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам келганарида қўрқиб яшириниб олар эдилар. Менинг болалар билан ўйнашим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қиларди". Бошқа бир ривоятга кўра пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Ойиша разияллоҳу анҳо онамиздан (ўйинчоқ)га ишора қииб сўрадилар: - Бу нима? - Кизларим. - Ўртадаглари-чи? -От. - Уларнинг устидаги нима? - Қанотлар. - Қанотли отми? - Эшитмаганмисиз, Сулаймон ибн Довуднинг қанотли отлари бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитиб кулиб юбордилар (Абу Довуд). Ҳадисда бахс этилган кизлар ёш болалар ўйнайдиган кўғирчоклар эди. Зеро, хазрати Ойиша пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билан энди турмуш қилган бўлиб ҳали ёш қизча эдилар. Шавканий бу ҳадис хусусида шундай дейди: "Бунда болаларнинг қўғирчоқлар билан ўйнашлари жоиз эканлигига далил бор". Имом Моликнинг фикрича кишининг фарзанди учун бундай ўйинчоқлар олиши макруҳ хисобланади. Қози Иёз бу хусусда: "Ёш болаларнинг қўғирчоқлар билан ўйнашига рухсат бор", - дейди. Ҳалво ва бошка ширинликлардан қилиниб байрам кунлари сотиладиган ва ейиладиган ҳайкалча ва шакилларга хам рухсат бор, уларнинг ҳукми болаларнинг қўғирчоқлари ҳукми сингаридир.
Юсуф Қаразовийнинг “Исломда ҳалол ва ҳаром” китоби асосида Абу Муслим тайёрлади
|