1. Ҳалол деб ёзилгандан кўра Ҳалоллик шартларига жавоб бера оладиган Кошер деган белгиси бўлиши керак (нима учун Ҳалол белгиси эмас дейилса, чунки, кўпгина Ҳалол белгили музқаймоқларда алкоголдан ишлаб чиқарилган ўсимлик ва хушбўйлантирувчи моддалар қўшилганлиги айтилади). Ҳалол деб чиқарадиган ташкилотчиларнинг гапига қараганда 0,1 фоиз ёки 0,5 фоиз алкогол ҳалол ва у одамни маст қилмайди, деб таъкидлашади. Лекин, бизда “0,1 ва 0,5 фоизлик алкоголь одамни маст қилмайди, бўлаверади” деган ҳадис йўқ. 2. Таркибида табиий ва сунъий нарсалар бўлмаслиги керак. Кўпгина табиий ва сунъий хушбўйлантирувчи ёки таъм берувчилар алкоголни эритиш орқали ишланган. Бу алкогологик табиий суюқлик ёки сунъий таъм берувчиларни музқаймоққа қўшишган ва пастеризациядан (бактерияларни йўқ қилиш учун олиб бориладиган махсус қиздириш усулидан) кейин ҳам алкоголик нарсалар ўлмайди, нобуд бўлмайди. Ва алкоголь доимо асл ҳолича қолаверади. 3. Ваниль (Ванилла) ёки хушбўйлантирувчи Ванилин бўлмаслиги керак. Чунки хушбўй ҳидли Ванилин сунъий суюқлиги аслида алкоголь ҳамда Ванилин ўсимлигининг аралашмасидан пайдо бўлади. Америка Озиқ-овқат Федерацияси фикрига кўра, Ванилин ишлаб чиқаришда таркибининг 35 фоизи спирт бўлар экан; ҳар ҳолда буни Ванилин дея олмасмиз. 4. Ванилиннинг дуккаги ёки ванилин данаги бўлиши мумкин эмас, чунки улар ниҳоятда қиммат. Аксар ҳолатда ванилин дуккаги ёки ванилин ўсимлиги аслида ванилин уруғидан келиб чиққан. Ванилинни спирт билан аралаштириб, сувини олгандан кейин қолган ванилиннинг ўзи қайта қуритилади ва ерга экилади; ҳамда, қайта ванилин ўсиб чиқади. Бу таом саноати соҳасида ванилин ўсимлиги ёки ванилин таёқчасимон ўсимлиги деб аталади. 5. Каррагинан (Карраген, Carrageenan) ҳам бўлмаслиги керак, чунки каррагенни қайта ишлаб чиқаришга кимёвий спирт ёки алкоголни ўзгартириб, калций хлоридлардан фойдаланилади. 6. Музқаймоқлар ром (кучли маст қилувчи спиртли ичимлик) таъмидан ҳам пок бўлиши керак. Аксар маза ва таъм берувчи суюқликларда ром ишлатилиб келинади. Музқаймоқ бу моддадан ҳам тоза бўлиши лозим. 7. Музқаймоқ устида қандолат маҳсулотлари ёки ёпишқоқ қиладиган қопламалар бўлмаслиги зарур, чунки ўша ялтироқ ва рангли нарсалар ҳам спиртни куйдириш орқали ҳосил қилинади. 8. Ва охиргиси, ҳар хил нарсалардан олинган маҳсулотлар асосан, “Haagen Daazs Минт 5” номли музқаймоқда ялпиз (минт, ментол) моддаси бор. Кўп суғориб олинадиган маҳсулотлар аслида алкоголь билан суғорилиб, қайта ишлов бериш орқали тайёрланади.
46 та Ҳалол музқаймоқлар ва музқаймоқ крем (топпинг)ларига MCG веб-сайтида тўхталинган ва уларнинг музқаймоғига ҳеч қандай кимёвий қўшимча моддалар қўшилмаган.
Америка Қўшма Штатларида фақат битта Ҳалол ванилинли музқаймоқ фирмаси мавжуд. Pacific Valley Dairy (“Осойишта, сокин водий”. Сутли). (Мурожаат учун тел: 636-334-4700 www.pvdairy.com, мурожаат қилинг ва ўз шаҳрингиздан топишга ҳаракат қилинг).
Бу – Ҳалол ванилинли музқаймоқ. 2007 йил Чикаго шаҳрида ISNA битими бўйича ҳалол ванилинли музқаймоқ сотиш йўлга қўйилди. Бу ҳалол; ҳамда Кошер сертификати ҳам бор, гидрокарбон (Ҳалол эритувчи) кимёвий нарсалар билан сунъий ванилин ишлаб чиқарилмоқда. Бу Ванилинли музқаймоқ барча супермаркетларда ҳам мавжуд эмас; фақатгина озиқ-овқат соҳасида хизмат кўрсатадиган ўринлар ва тамаддихоналарда учрайди.
Манба: www.muslimconsumergroup.com
|