Хабарлар
PDF Печат E-mail
Мусулмонларнинг қаерларда дам олганлари маъқул?

“Crescentrating” тадқиқот маълумотларига кўра 2012 йили Малайзия, Туркия, Миср – мусулмонлар дам олиши мумкин бўлган энг яхши ўнта давлатнинг олдинги сафларидан жой эгаллаган. Ушбу ўнликнинг охирида Иордания (Урдун), Бруней, Қатар давлатлари жой эгаллаб турибди. “Crescentrating” деб номланган веб-сайт мусулмонлар Ислом меъёрларига мос равишда саёҳат қилишлари мумкин бўлган ўнта давлатни эълон қилди. Улар сафида Ислом Ҳамжамияти Ташкилоти (ИҲТ) таркибига кирувчи мамлакатлар билан бир қаторда мазкур Ташкилотга аъзо бўлмаган ўнта давлат ҳам эълон қилинди. (Бундай сўровномалар энди ҳар йили ўтказилиб турилади).

Махсус
қўмита турли мамлакатлар аҳволини 3 ой мобайнида ўрганиб чиқди ва қуйидаги натижаларни эълон қилди.

Давлатлар бешта кўрсаткич бўйича танланди:

Биринчиси – савдо-сотиқнинг турли-туманлиги, йирик савдо марказларининг, жумладан бозорларнинг мавжудлиги;
Иккинчиси – ушбу масканларда мусулмонлар учун
ҳалол таомларнинг бор-йўқлиги;
Учинчи – савдо
ҳудудларида масжид ёки ибодат учун махсус жойларнинг бор-йўқлиги;
Тўртинчиси – самимий-а
ҳил оилавий муҳит барпо этилганлиги;
Бешинчиси (энг му
ҳими) – меҳмонхоналарда бериладиган озиқ-овқатларнинг ҳалоллиги;

Ислом
Ҳамжамияти Ташкилоти (ИҲТ) миқёсидаги Ҳалол-саёҳат учун энг яхши давлатлар рўйхати:

Малайзия,
Миср,
Туркия,
Индонезия,
БАА,
Марокаш,
Тунис,
Иордания (Урдун),
Бруней ва
Қатар давлатлари.

Ҳалол-саёҳат учун энг яхши давлатлар рўйҳати:
ҲТ таркибига кирмайдиган давлатлар миқёсида)


Босния ва Герцеговина.
Бу давлатлар а
ҳолисининг ярмидан зиёди – мусулмонлар. Улар мазкур жойларда қадимдан буён ҳаёт кечириб келадилар, жуда кўп миқдорда Исломий муассаса ва бинолар ҳам барпо қилганлар.


Сингапур.

Саёҳатга чиққан мусулмонлар учун Сингапур – ҳақиқий топилмадир. Аҳолисининг қарийб ўн беш фоизи – мусулмонлар. Демак, келаётган зиёратчиларнинг аксарияти худди ўзларини уйларида бўлгани каби ҳис қиладилар. Ҳалол шаҳодатномага эга бўлган корхона ва муассасалар ҳақиқатан турли-туман: яъни, халқаро даражадаги ҳалол ошхона-ю меҳмонхоналардан тортиб, то кичик-кичик кафеларгача учратиш мумкин. Бундан ташқари, давлатда етмишдан зиёд масжидлар ҳам мавжуд.

ЖАР (Жанубий Африка Республикаси).
Бу ерда дунёнинг энг маш
ҳур иккинчи шаршараси, машҳурлиги бўйича учинчи ўринда турувчи узун дара (канъон), ҳамда жуда кўп фусункор табиат манзараларини кўриш мумкин. Ушбу давлатда йиллар давомида мусулмонларнинг истиқомат қилганликларининг самараси ўлароқ – у ерда ҳам кўплаб ҳалол хизматларнинг ташкил этилганлигини айтиб ўтишимиз даркор.

Шри-Ланка.
Ҳалол-рухсатига эга бўлган каттагина ошхоналар билан бирга Шри-Ланкада йўл бўйида жойлашган мўъжазгина ҳалол-қаҳвахоналар ҳам учраб туради. Уларнинг раҳбарлари мусулмонлар, шу билан бирга, ўз ҳалолликлари боис бутун диёрлари бўйлаб дўконларининг номлари чиққан. Бу давлат ўзининг чиройли манзаралари ва зангори сувлари билан ҳам машҳурдир.

Олтин со
ҳил (Австралия).
Йил давомида 10 миллиондан зиёд саё
ҳатчилар (аксарияти мусулмон вакиллари) ташриф буюрадилар. Улар учун барча шарт-шароитлар тахт қилинган, намоз ўқиш жойлари, ҳалол ошхоналар ва ҳоказо ҳаммаси ҳозирланган. Рамазон ойларида турли байрам тадбирлари ҳам ўтказилиб турилади.

Де
ҳли.
Ҳиндистоннинг ушбу шаҳрида мусулмонлар – сон жиҳатидан (ҳиндулардан кейинги – тарж.) иккинчи ўринда туради. Мамлакатда 138 миллиондан зиёд мусулмонлар истиқомат қилади. Деҳли кўчаларидаги ҳалол-муассасалар ҳам – деярли Ҳиндистоннинг тижорий ва тарихий жиҳатдан “энг диққатга сазовор ерларидай” машҳур бўлиб кетган.

Лондон.
Буюк Британия пойтахти – Лондон доимо саё
ҳатчи ва зиёратчилар билан тўла. Бу ерга ҳаттоки иссиқ ёз ойларида ҳам Форс кўрфазидан саёҳатчилар ташриф буюриб туради.
Лондоннинг аксар ме
ҳмонхоналарида мусулмонлар учун лозим бўлган ҳалол-хизматлар йўлга қўйилган. Мисол учун: араб тилида гаплашувчи маъмурлар, ҳалол-меню (таомномалар), намоз ўқиш учун хоналар, ҳамда аёлларнинг дам олиши учун махсус ҳудудлар ва ҳоказо.
Лондон ша
ҳрида мамлакат мусулмонларининг тахминан 40 фоизи истиқомат қилади. Шаҳарда масжид ва ҳалол-ошхоналарни топиш асло қийинчилик туғдирмайди.

Бангкок.
Диёрдаги бир
қанча диққатга сазовор ерлардан бошқа мусулмонлар учун хизмат қиладиган ҳалол-ошхоналар-у масжидлар ҳам талайгина.

Мюних (Мюнхен).
Бу ша
ҳарда қарийб 4 миллионга яқин мусулмон яшайди. Мусулмон вакилларининг ҳалол-ошхона ва масжидлар топиши асло мушкул эмас.

Вена.
Ушбу ша
ҳарнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у – Марказий Оврўпа мусулмонлари ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, у ерда кўплаб халқаро ташкилотларнинг идоралари ҳам жойлашган.
Австрияда 8,4 миллион атрофида мусулмонлар исти
қомат қилади; бир неча масжидлар, Вена Ислом Маркази ҳамда Турк Исломий-Маданият Маркази мавжуд.

Бундан таш
қари Сингапурнинг ушбу “Crescentrating” компанияси ҳалол савдо-сотиқ учун энг қулай шароитларга эга бўлган давлатлар рўйхатини ҳам ўрганиб чиқди.
Уларнинг “энг яхшиси” дея Дубай ша
ҳри эътироф этилди.

Сўровномалар натижаси
қуйидагича бўлди:
Биринчи ўринда – Дубай ша
ҳри, ундан кейин Малайзия пойтахти – Куала-Лумпур шаҳри”, – дейди “Crescentrating” компаниясининг асосчиси ва раҳбари Фазар Баардин. – “Савдо-сотиқ ва ҳарид учун турли йўналишларда иш олиб борилди; хусусан Дубай Тижорат Марказидан тортиб, то одамлар билан гавжум бўлган Бангкок бозорларигача – бир ой мобайнида фаолият олиб борилди”, – таъкидлади Баардин.

Дубай Тижорат Маркази – ушбу ша
ҳарга янада кўрк бағишлаб турибди, дейди мутахассис.
– “
Ҳар йили ўтказилиб туриладиган фестивал – Араб Амирликларига янада кўрк, ўзгача жозиба бериб турибди. У харидорларга очиқ ва ёпиқ (кечки) бозорларда ҳам, шинамгина дўконларда ҳам, шу билан бирга савдо марказларида ҳам харид қилиш имконини бермоқда. Савдо-сотиқ имкониятлари бўйича Дубайга тенг келадиган шаҳар ҳозирча топилавермайди”, – дея таъкидлади Баардин.

Ҳалол савдо-сотиқ қилиш бўйича энг машҳур 10 шаҳар:

Дубай,
Куала-Лумпур,
Истанбул,
Сингапур,
Бангкок,
Де
ҳли,
Йоханнесбург,
Бали,
Лондон,
Гонконг.

Умид
қиламизки, яқин келажакда бизнинг юрт ҳам, айниқса унинг Исломий меросларга бой ҳудудлари – нафақат маҳаллий ва ерли аҳолининг, шу билан бирга мусулмон саёҳатчиларининг ҳам эътиборларини жалб қиладиган ажойиб масканга айланади.

Энг ожиз банда тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.