Хабарлар
PDF Печат E-mail
Нега ҳалолни истеъмол қилишимиз керак?

Оврупаликларнинг аксар қисми ҳалол маҳсулотларни кўпроқ афзал билаётганлари уларда янги шаклланаётган таомланишдаги мойилликларини кўрсатиб бермоқда. Ҳалол-стандарт қўмитаси Россияда ўтказган мониторинг хулосасига кўра, ҳар йили ҳалол маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами 30-40 фоизга ошиб бормоқда. Нега бу маҳсулотга талаб катта ва нега бу маҳсулотлар кун сайин оммабоп бўлиб бормоқда? Мутахассисларнинг айтишича, бунга бир нечта сабаб бор экан.
Қисқача изоҳ. Ҳалол сўзи – чуқур маънога эга бўлса ҳам у аллақачон мусулмон одам тановул қиладиган нарса, деган сўзнинг синонимига айланиб улгурди. Мусулмон одам ўз таомига доим диққат қилиб келади. Чунки, мусулмон одам иймон келтирган ва унга амал қилаётган муқаддас китобида Парвардигори Олам тарафидан шундай талаблар қўйилгандир.
Айни вақтда, дунёда ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилмоқда, чунки бу истеъмол бозори жуда жозибали ва истиқболга эга эканлиги ўз исботини топди.
Мусулмонлар учун “ҳалол” тамғаси – бу шариат талабига кўра тайёрланган маҳсулотлар бўлиб,  мусулмонларга ҳаром қилинган нарсалар (масалан, чўчқа, ўлимтак, қон)  йўқлигини билдирувчи ва ҳалол, покиза озиқ-овқатлардан тайёрланганлигини билдирувчи белгидир.
Сўнги вақтларда “ҳалол” бозорининг бир қатор йўналишлари ривожланиб бормоқда: озиқ-овқатлар,  хизматлар, дори ишлаб чиқариш ва пардоз-андоз бозорлари ва ҳоказо. Баъзи атоқли (бренд) ишлаб чиқарувчилар “ҳалол” савдо белгиси билан маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдалар. Буни асосан жаҳон миқёсидаги атоқли, номи чиққан компаниялар амалга оширишмоқда.

Россияда икки юзга яқин корхоналар ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқаради, уларнинг сони кун сайин ошиб бормоқда. Энг қизиқ томони, Россиянинг мусулмонлар кам яшайдиган минтақаларида ҳам кичик кархоналар билан бир қаторда йирик ишлаб чиқарувчилар ҳам ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар. Буни фақат, мамлакатнинг барча минтақаларида мазкур маҳсулотларнинг бозори чаққонлиги билан изоҳлаш мумкин. Ҳалол маҳсулотларни ажратиб турувчи асосий нарса бу унинг сифатидир. Оврупа буни аллақачон тушуниб етди. Бу ерда оврупаликлар маҳсулотларни ишлаб чиқарилиш жараёнидаги  ҳар бир босқичидаги кучли назорат ҳамда янги стандарт ва қўшимча сифат белгисини кўрдилар. Шунинг учун ҳам улар савдо расталарида “Ҳалол” тамғаси бор маҳсулотларни излашмоқда.
Россияда истеъмолчиларни алдаш доим учраб турадиган ҳолатга айланган. Давлат сертификатига эга бўлиш мажбурияти бекор қилингач бозорда сотилаётган маҳсулотларнинг сифати жуда пасайиб кетди ва одамлар нималар билан озиқланаётганига, яъни уларнинг сифатига эътибор қила бошлашди. Таомдаги асоси омил – бу унинг сифати бўлгани учун ҳам ҳалол маҳсулотларни бошқа дин вакиллари ҳам афзал билишади. Инсон нима билан овқатланаётганига бефарқ бўлмаслиги керак-да, чунки бу унинг саломатлигига бевосита таъсир қилади.
Ҳалол маҳсулотларнинг сифат устунлигидан ташқари яна бир қатор маънавий устунликлари ҳам бор. Ҳаётимизда кўп нарсалар таомимизга боғлиқ эканлигини кўпчилик ўйлаб кўрмайдилар. Мисол учун кўпчилигимиз Аллоҳга илтижо қиламиз ва бирон бир мушкулот бўлганида дуоларимиз ижобат бўлишини хоҳлаймиз. Аммо дуоларимизнинг қабул бўлишининг асосий шарти, ҳалол луқма эканлигини кўпчилигимиз билишимиз шарт. Ҳалол луқмада гап кўп...

Интернет материаллари асосида Абу Муслим тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.