Хабарлар
PDF Печат E-mail
Хитой ўз нигоҳини ҳалол маҳсулотлар бозорига қаратган

Хитойнинг Нинся мухтор ўлкасида 2,2 миллион мусулмон яшайди. Хитой улар талабини қондириш ва жаҳон ҳалол маҳсулотлар бозорида ўз улушини оширишга қизиқмоқда. Айнан шу ҳудуднинг танланишига ҳукумат қарорига таъсир қилган муҳим омиллар, минтақадаги бир қатор афзалликлар ва мусулмон аҳолининг кўплиги сабаб бўлган. 2010 йилги иқтисодий кўрсаткичлар ўтган йилдагидан 14 фоиз кўпайгани сабабли маҳаллий ҳокимият ва марказий ҳукумат мусулмонларнинг ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлай бошлашди. Уларнинг мақсади келажакда ҳалол маҳсулотларнинг йирик етказиб берувчисига айланишдир. Ўтган йили Нинся 10 миллион доллар атрофида ёрлиққа (сертификатга) эга ҳалол маҳсулотларни четга сотган эди. Бу ҳукумат фикрига кўра, жуда оздир. 
Бу соҳадаги бозор ҳали етарли ривожланмагани учун “Yishun Yuan Agriculture and Trade Company”га  ўхшаш компанияларининг ривожланиш истиқболи юксак. “Yishun Group” компанияси 2010 йили 200 миллион юанлик сармоя билан ўз фаолиятини бошлаган эди.  “Бизнинг айланма пулимиз 200 миллион юан бўлса-да, аммо бу билан чекланмаймиз”, “Икки йил ичида яна тахминан 700 миллион юан сармоя киритмоқчимиз”, дейди компания раҳбарияти. 
Ҳалол маҳсулотлар бозорида эллик фоиз акциялари билан “Yishun Yuan Agriculture and Trade Company” компанияси минтақада пешқадамга айланди. Жами мазкур лойиҳада икки юз қирқ одам банд. Гўштни қайта ишлаш комбинати Хуанхэ дарёси билан Хэланшан тоғи оралиғида жойлашган “Desheng Industrial Park” саноат зонасида 14,6 гектар ерни эгаллаган бўлиб, бу ҳудудда қорамол ва қўйларни кўпайтириш учун ҳам имкониятлар бор. 
Ички Монголия мухтор округида “Yishun Group”нинг жун ва гўштни қайта ишлаш ва тўқимачилик фабрикаларидан иборат бир нечта шўъбалари бор. “Yishun Yuan Agriculture and Trade Company”нинг муваффақияти шу холдинг туфайлидир.
Компания ҳалол маҳсулотларининг ёрлиқ олиши Хитой Ислом уюшмаси назорати остида амалга оширилмоқда. Компания бир имомни тўлиқ иш кунига ҳақ тўлаш шарти билан ишга ёллаган. “Шариат бўйича мол ёки қўйнинг қушхонага юборилишидан олдин доим дуо ўқиб туришим керак”, дейди имом Яъқуб Ма.
Компания Халқаро ҳалол маҳсулотларнинг сертификатлашини қўллаб-қувватлаши учун Нинсядаги халқаро савдо марказининг (Ningxia International Trade Centre) қоидаларга ҳам амал қилиши керак.
“Бизнинг стандартлар НАССР (Food Safety Management System Certification)  ва  ISO9001ларга (Quality Management System Certification) мувофиқдир”, деб таъкидлайди компания вакили Янки. 
Имомнинг айтишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ошмоқда, бунга сабаб, уларни тайёрлашда сарф-харажатларнинг ортиб бораётганидир. “Маккажўхорининг нархи ўтган йилгидан 20 фоизга ошган,  хашакнинг нархи эса 25 фоизга ошиб кетди”, деди Яқуб Ма. 
Шунга қарамай, нарх сиёсати бошқа мамлакатлар билан қиёс қилинганида анча рақобатбардошдир.
60 фоиз маҳсулот Индонезия ва Малайзия каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. “Мен Туркия бозорига ҳам кириш имкониятини излаяпман”, деди Янки.
Нинся минтақаси ҳалол озиқ-овқат маҳсулоти саноатини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзининг шахсий  ҳуқуқий-норматив базасини ишлаб чиқди. 
Амалдорлар вилоят салоҳиятини ошириш учун қўлдан келган ёрдамни беришмоқда. Сўнгги беш йилдан бери ҳалол саноатга кўмак маъносида Нинсяда ҳалол маҳсулотлар фестивали ўтказилиб келинмоқда. 
Икки мингдан ошиқ катта ва кичик корхоналар озиқ-овқатларга оид ҳалол маҳсулотлар бозорига жалб қилинган. Шу вақт ичида Ҳалол-бизнесда иштирок этаётган компаниялар тарафидан уч юзга яқин патент олинган.
Нинся мухтор ўлкаси ҳукумати ўз компанияларининг халқаро шериклари билан алоқаларини яхшилаш ниятида Дубайда ҳисоб марказини ҳам ташкил қилиб қўйган. 2010 йил ичида компания 354,3 тонна ҳалол гўшт экспорт қилган.
Янкининг айтишича, ҳозир улар мусулмон мамлакатлари элчихоналари билан мунозаралар олиб бормоқда ва улар ҳар қандай талабларни қондиришга тайёр.
“Пекиндаги мусулмон мамлакатларининг элчихоналари бизнинг таклифларимизни яхши қаршилашди ва айни чоғда улар технология ва имкониятларимизни ўрганишмоқда”, деди у.

Интернет материаллари асосида Абу Муслим тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.