Мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи лозим: 1-Албатта Аллоҳ инсонга барча пок нарсаларни, сўзмиди, ишмиди, овқатми, ичимликми, кийимми, зийнатми ёки ўйин-кулгумиди ҳалол қилди, рухсат берди. Буни "Ҳалол" дейилади. 2-Албатта аслида ҳамма нарсалар ҳалол, рухсат берилгандир. 3-Албатта Аллоҳ инсонга унга ва ўзгаларга зарарли бўлган нарсаларни ва ифлос, фаҳш сўз, иш, овқат, ичимлик, кийим, зийнат ва ўйин-кулгиларни ман қилди. Буни "Ҳаром" дейилади. 4-Албатта ҳалол ёки ҳаромни аниқлаб, баён қилиш ёлғиз Аллоҳнинг ўзига хос ишдир. У ўз китоблари ва пайғамбарлари орқали бу ишни баён қилади. Ўзидан бошқа ҳеч кимга, бир одам, давлат, ҳайъат, жамият, бошлиқ, шайҳларга рухсат бермаган. 5-Албатта Аллоҳ ўз бандаларига ҳаром қилган нарсаларнинг энг катталаридан, Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақдан одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, зулм, зино, ўғрилик қилиш, рибо олиш, ароқ, маст қилувчи ва наркотик моддалар истеъмол қилишдир. 6-Албатта Аллоҳ таоло озгина нарсаларни бизга гоҳо билинадиган, гоҳо билинмайдиган улкан зарарлар туфайли ҳаром қилгандир. 7-Албатта мусулмон инсоннинг энг улкан бурчларидан бири ҳалол ва ҳаром орасидаги чегарани билмоқдир. Аллоҳнинг амрларига итоатни лозим тутмоқдир. Мусулмон инсон ҳалолнинг танлаб уни ишлатади ва ҳаромни таниб ундан четда бўлади. 8-Албатта Аллоҳ барча амрлари ва қайтаришлари ила бандаларини синашни қасд қилгандир. Қайсилари яхши амал қилади?, қайсилари Аллоҳга қулоқ осиб, унга итоат қилади?, қайсилари осий бўлиб, итоат қилмайди? 9-Албатта Аллоҳ мусулмон инсонга ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром билишга ва унга амал қилишга буюрган. Шу билан у бу дунё саодатига эришади ва охиратда Аллоҳнинг розилигини топади. 10-Албатта Аллоҳ шу билан бирга, уни динда муболағага кетиб, ҳалолни ҳаром ва ўзбошимчиликка кетиб ҳаромни ҳалол қилишдан қайтарган. Бу ишни куфрга олиб борадиган катта гуноҳлардан деб айтган.
|