Хабарлар
PDF Печат E-mail
Колбаса тайёрлашда фойдаланиладиган ўрамалар

Колбасаларни турли хил ўрамларга солинади. Булар одатда табиий ва сунъий  (синтетик) бўлади. Оддий колбасаларни (қайнатилган - варёное) тайёрлашда асосан сунъий ўрамлардан фойдаланилади. Булар целлофанга ўхшаш бўлиб, уларни табиий ва ярим табиийларидан осонгина фарқлаб оласиз. Ишлаб чиқаришда уларни 2 туридан фойдаланилади, булар целлюлоз ва полимер асосли хом-ашёлар.

Табиий ўрамларни ҳам фарқлаш осон. Булар ичаклар бўлиб, бундай ўрамда бўлган колбасанинг шакли идеал бўлмайди. Ўрамда колбасага узунасига тушган билинар-билинмас чизиғи бўлади ва агарда бу хоссаларини билишнинг имкони бўлмаса ва бундан сизнинг кўнглингиз тўлмаса у холда ўрамнинг бир четини ёндириб кўрсангиз унинг табиийлигидан далолат берувчи ҳидни сезиш мумкин ва ёнган қолдиқнинг кулга айланиб, уқаланиб кетишини сезиш мумкин.

Ўрамларнинг ярим табиий бўлганлари ҳам мавжуд ва айнан ушбу маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ярим дудланган ва дудланган колбасаларда кенг миқёсда ишлатилмоқда. Ушбу мақоламизда ўрамаларнинг айнан ушбу турлари ҳақида чуқурроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Тарихи ва ишлаб чиқарувчилари

Оқсил асосидаги ўрамлар (белковая оболочка) дея номланган бу модда биринчи бўлиб, Германияда 1932 йил патентланган ва қорамол терисидан олинган. Бу ўрамга «Натурин» номи берилган. Чехияда шундай технологияда олинаётган «Кутизин» (лотинча cutis — тери) моддаси 1933 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади. Хозирги кунда оқсил асосидаги ўрамлар АҚШ, Германия («Натурин»), Польша («Фабиос»), Япония («Ниппи»), Испания («Фибран» ва «Колфан»), Швеция («Калории») Россияда («Белкозин») ишлаб чиқилмоқда.

Бу ишлаб чиқарувчиларнинг ичида етакчилари «Кутизин» (Чехия), «Натурин» (Германия) ва «Белкозин» заводларидир (Россия). Қолган ишлаб чиқарувчилар сифат жиҳатдан булардан кейинги ўринда турсада, маҳсулоти нархининг нисбатан арзонлиги билан фарқланади.

Тайёрланиши

Ушбу ярам табиий ўрамалар асосан коллаген моддаси мавжуд бўлган қорамол терисидан олинади ва таркибида 90% дан ортиқроқ табиий (ҳайвон) оқсили мавжуд бўлади. Майдаланган қорамол терисини бир неча кун (4 суткага яқин) кислотада ушлаб турилади. Кейин ишқорли аралашмада бир масса ҳолига келтирилгунча қорилади. Тайёр бўлган массани валик ёрдамида текисланади ва қуритилади. Ишлаб чиқаришнинг классик технологиясидан фарқли равишда замонавий технологлар қорамол териси билан биргаликда унинг хрящларидан ҳам фойдаланишади. Айрим холатларда қорамол терисидан олинадиган ҳом-ашёга маҳсулотнинг эгилувчанлик хусусиятини ошириш мақсадида 10% га яқин чўчқа терисининг ҳам қўшилиши кузатилади.

Умуман олганда оқсил асосидаги ўрамларнинг ишлаб чиқилиши жуда мураккабдир.
Қорамол терисининг ўзига хос хусусиятгина бу ҳом ашёдан оқсил асосидаги ўрама олиш имконияти беради.

(Янада тўлиқроқ маълумот олиш учун "Кожа и обувь" 2 (14) журналида О. Э. Кошелева тарафидан 2005 йилнинг 25 апрелида чоп этилган “Получение белковых оболочек из кожевенных отходов” мақоласига қаранг.)

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.