|
Гамбургер таркибидаги колибактерия |
Гамбургер танаввулдан зарарланганлар ичида болалар кўпчиликни ташкил этади.
Ўтган асрнинг 97 йилида Сиэтлдаги “Джек ин зе Бокс” фастфуд (тез тайёрланадиган таом) ошхонасида тушлик қилган 700 дан ортиқ болалар касалланиб, улардан 6 таси ҳаётдан кўз юмган эдилар. Бугунги кунгача фастфуддан инфекция орттириб олганлар сони 700 минг атрофида бўлмоқда. Бу инфекцияларнинг аксарияти гўшт қиймасида колибактериянинг мавжудлиги ориб тақалади. Колибактерия 0157H7 биринчи бўлиб 1982 йилда аниқланган. У оддий ичак бактериясининг мутанти бўлиб, ўзидан ичакнинг ички қатламини маҳв этадиган токсин ажратади. Колибактериялар ишқорларга, хлорга, тузга ва совуққа жуда чидамли бўлиб, турли сув ҳавзаларида ҳам яшайди, савдо пештахталарда ҳафталаб сақланиб туради.
Бу мутант бактерия қорамол организмида бир неча ўн йиллаб яшайди. Аммо қорамол сўйиш жараёнида покизаликка риоя қилмаслик ва шаръий талабларга аҳамият бермаслик бактериянинг кенг тарқалишига сабаб бўлади, чунончи, кушхоналарда пок ва нажас тушунчаларига эътиборсизлик гўштга тезак ва бошқа нажосатларнинг тегишига ва шу орқали колибактерияларнинг гўштга ўтиб қолишига олиб келади.
PS. Покизаликка эътиборсизлик сабабидан Америкада кунига 200 мингдан ортиқ киши овқатдан заҳарланади, 900 га яқини касалхонага тушади ва 14 атрофидаги кишилар ҳаёт билан видолашади. |